Хитойнинг махсус мавқега эга бўлган Гонконг маъмурий бўлимида юз минглаб, балки, миллиондан кўп одам норозилик намойишларига чиқаётгани, уларнинг мақсади - экстрадикция ҳақидаги қонунга ҳар қандай гумон қилинаётган одамни экстрадиция қилишга рухсат берувчи қўшимча киритишга йўл бермаслик эканлигини аввал хабар қилган эдик. Бу қонун лойиҳаси маҳаллий парламентда бугун кўриб чиқилиши керак эди.
Аммо, бугун маҳаллий вақт билан эрталабдан юз минглаб норозилар шаҳарнинг марказий кўчаларини тўсиб олдилар. Кўз ёши чиқарувчи газлар сепиб ҳам уларни тарқатиб бўлмади. Шундан кейин маҳаллий ҳокимият маҳаллий парламент йиғилишини шу йил 20 июнга қолдирди.
Хуллас, намойишчилар кичкина бўлса ғалабага эришдилар. Кўрамиз, буёғи нима бўлади.
Бу ва бу каби воқеалар ўзбекларга ҳам дарс бўлиши керак. Ҳозир бизда ҳокимиятда бўлган тожиклар режими Ўзбекистон давлатини ўлимга судровчи қонунлар ҳам чиқариб ётибди. Халқ майдонларга чиқиб, бу режимдан, ҳар қандай ҳолда, ватан ва халқнинг манфаатларини ҳисобга олишни талаб қилиши керак.