11 June 2019
16:25 - 2018 йилда 268,1 минг нафар хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаганлар Россия фуқаролигини қабул қилибди, уларнинг 95,3 фоизи МДҲдан. Ўзбекистондан қанча?

2018 йилда 268,1 минг нафар хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Россия Федерацияси фуқаролигини қабул қилди. Бу 2017 йилга нисбатан 4,5 фоизга кўпроқдир. Бу ҳақда РИА Новости Россия Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг йиллик ҳисоботи маълумотларига асосланган ҳолда хабарлар тарқатилмоқда.

2018 йилда Россия фуқаролигини қабул қилганларнинг катта қисмини (95,3%) МДҲ мамлакатлари фуқаролари ташкил этибди.

Ҳисоботда қайд этилишича, 2018 йилда Россия инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москальковага фуқаролик масалалари бўйича 652 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг аксарияти (92%) яқин хориж мамлакатлар, асосан, Украина (27,5%), Ўзбекистон (10,8%), Арманистон (8,6%), Қозоғистон (6,7%) ва Тожикистон (5,9%) фуқароларидан келиб тушган.

Аммо, ҳисоботда қайси мамлакатдан қанча одам Россия фуқаролигини олгани айтилмаган. Бироқ, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ўша ҳисоботдан келиб чиқиб, ўтган йили Россия фуқаролигини олганларнинг 10,8% ўзбекистонлик эканлигини урулаган. Бу хато урғулашдир, чунки, ҳисоботда Татьяна Москальковага фуқаролик масалалари бўйича 652 та мурожаат келиб тушгани, уларнинг 10,8% ўзбекистонликлардан эканлиги айтилган, холос.

Биз учун муҳим бўлгани, Россия фуқаролиги олган ўзбекистонликларнинг қанчаси маҳаллий миллатлардан эканлигидир. Аммо, ҳисоботда бунга оид рақамлар келтирилмаган.

Расмда - Татяна Москалькова.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону