10 June 2019
22:33 - Шавкат Мирзиё Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки президентини қабул қилди, “Бирлик” раҳабариятини қачон қабул қилади?
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА хабар қилишича, Президент Шавкат Мирзиё бугун 10 июнь куни Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ) президенти Сума Чакрабарти бошчилигидаги делегацияни қабул қилибди.

Хабарда айтилишича, ЕТТБнинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси фаол ишламоқда, унинг Андижон шаҳрида ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида филиалларини очиш режалаштирилган. Учрашувда амалий ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, жумладан, мамлакатимизда инвестиция лойиҳаларини ва кредитларни ўзлаштиришни тезлаштириш, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга, қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини шакллантиришга кўрсатилаётган кўмакни кенгайтириш масалалари батафсил кўриб чиқилибди. Ўзбекистон Президенти ҳузурида Хорижий Инвесторлар Кенгашини ташкил этиш ва унинг биринчи мажлисига тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилибди.

Жойи келгани учун эслатиш керакки, ЕХХТнинг Уставида бу банк фақат демократия принципларига садоқатли бўлган мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиши урғуланган. Аммо, Ўзбекистон ва бу банк билан ҳамкорлик қилаётган баъзи давлатлар демократия даражаси бўйича жаҳон давлатлари рўйхатида охирги ўринларда турадилар-ку!?!?

“Бирлик” Халқ Ҳаракати айнан шу нарсаларга асосланиб ва бу банк 2003 йил 3 майда Тошкентда ўзининг йиллик мажлисини бошлаётганидан фойдаланиб, 6 майда айнан Тошкентда, узоқ йиллардан бери ўтказилмаётган ўз қурултойини ўтказиб олган ва айнан ўша қурултойда “Бирлик” Халқ Ҳаракати асосида сиёсий партия тузиш қарори олинган эди. Айнан шу қарор натижасида ўша йили август ойида Қўқон шаҳрида “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг таъсис қурултойи ўтказилганди.

Демак, ҳозир ҳам шу нарсаларга асосланиб, керак бўлса, ЕТТБни ҳам ўртага қўйиб, Шавкат Мирзиё раҳбарлигидаги тожиклар режими “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясини тан олишига ва партия Адлия Вазирлигида расман рўйхатга олинишига эришиш керак. Ана ўша жараёнлар пайтида Шавкат Мирзиё “Бирлик” делегациясини қабул қилишга мажбур бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону