08 June 2019
08:48 - Аввалги президент Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли қизи Гулнорага тиббий муолажа рад қилинаётганмиш. Бу мавзу нимага қайтадан ўртага чиқиб қолди?

Фуҳуша ҳали отаси тахтда ўтирган 2015 йилда, аввалги йилларда қилган катта ўғриликлари учун 5 йилга қамалгани, аммо 2017 йили унинг иши қайтадан кўриб чиқилиб, у 10 йилга қамалгани ҳақида биз ҳам ўз вақтида хабар берган эдик. Шундан кейин Фуҳуша ҳақида унинг швейцариялик адвокати Грегуар Манжа ва ўзининг ўғли Ислом ижтимоий тармоқларда дод-вой деб ҳайқириб юришди. Уларга ҳеч ким эътибор бергани ҳам йўқ.

Аммо, 2018 йил 18 апрелда “Ҳаракат” Агентлиги ўз хатқутисига келган бир хатга асосланиб, Фуҳушани Президент Шавкат Мирзиё иккинчи исломий хотини қилиб олганини билдирганидан кейин ҳамма нарса ўзгаришга бошлади. Июнь ойида Фуҳуша ўзнинг швейцариялик адвокати билан учрашгани ҳақида анчагина мужмал хабарлар тарқатилди.

Бундан ҳам қизиғи, Гулнора Каримова колониядан қизи Имонанинг ўйига кўчирилгани, яъни у уй қамоғида эканлиги, аммо уй қамоғи талабларини тўла бажармагани сабабли, шу йил март ойининг бошларида яна оддий қамоқхонага қайтарилгани хабар қилинди. Ўзбекистон Бош Прокуратурасига асосланиб оммвий ахборот воситаларида тарқатилтган хабарларга кўра, 1972 йилда туғилган Гулнора Каримова Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан 2017 йилнинг 18 декабрь куни 10 йилга озодликдан маҳрум этилган, ўша суднинг 2018 йил 1 июлдаги ҳуми билан унга уй қамоғи жазоси берилган экан. Алоҳида урғуланишича, Фуҳушага қонунчиликда белгиланган қатор чекловлар, жумладан, турар-жойни тарк этмаслик, алоқа ва интернет воситаларидан фойдаланмаслик, шунингдек, зарарни қоплаш каби талаблар ҳам қўйилибди.

Аммо, Фуҳуша гўёки ўзининг Имона исмли қизини уйида яшаб, суд томонидан ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармагани туфайли, уни қайтадан оддий қамоқхонага қайтаришибди.

Мана энди бу масхарабозлик ўйинларнинг кейинги саҳнаси очиқланди. Kun.uz Интернет нашри кеча 7 июнда тарқатган хабарга кўра, Гулнора Каримованинг манфаатларини ҳимоя қилаётган швейцариялик адвокат Грегуар Манжа май ойи охирида Twitter’даги саҳифасида ҳимояси остидаги шахсга тиббий муолажа бўйича рад жавоби берилаётгани, ҳамда у доимий психологик босим остида қолаётганини билдирибди.

Kun.uz Интернет нашри бу хусусда Бош Прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмоновага боғланибди. Бу аёл шундай жавоб берибди: “Бу асоссиз гап. Шу кунларда “ўзини осибди” деган бошқа гаплар ҳам чиқиб кетди. Шуни қатьий айтишимиз мумкинки, Гулнора Каримованинг соғлиғи қониқарли, у белгиланган жазони ўтамоқда.”

Хуллас, шунақа гаплар. Энг қизиғи, Фуҳушанинг чет элда яшаётган ўғли Ислом ва Тошкентда яшаётган қизи Имон ҳозир овоз чиқармай қўйишди. Булар ҳам шубҳали нарсалар. Аммо, бир нарса аниқ, Фуҳушанинг атрофида масхарабозлик ўйинлари давом этмоқда, Шавкат Мирзиёнинг иккинчи хотини атрофида гаплар кўпаймоқда. Кўрамиз, буёғи нима бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону