07 June 2019
22:44 - “Бирлик” ва “Ҳаракат” яна ҳақ чиқди: Шавкат Мирзиё бугун ўтказган видоселекторда чет эл инвестициялари ҳақидаги келишувлар қоғозда қолиб кетаётган тан олинди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, бугун 7 июнда Президент Шавкат Мирзиё ҳудудларда саноатни ривожлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштиришни жадаллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказибди. Бугунги видеоселекторда амалга оширилаётган ишлар Андижон вилояти мисолида таҳлил қилинибди.

Авваламбор айтиш керакки, бу видоселектор йиғилишида кимлар қатнашгани хабарда умуман тилга олинмаган, аммо мазкур вилоятда саноат диверсификация қилинмагани, ишлаб чиқариш фақат икки тармоқ – автомобилсозлик ва тўқимачиликка боғланиб қолгани кўрсатиб ўтилган, ҳудудий саноатда банд бўлганларнинг қарийб 60 фоизи, ишлаб чиқариш ҳажмининг 83 фоизи шу икки тармоққа тўғри келаётгани, Бўз, Булоқбоши, Избоскан, Қўрғонтепа, Марҳамат, Пахтаобод, Жалақудуқ, Балиқчи, Улуғнор туманларида саноат яхши ривожланмагани алоҳида урғуланган.

Қаранг, шу айтилган гапларнинг ўзи Шавкат Мирзиё шаҳарма-шаҳар юриб, саноатни ривожлантириш ва чет эл инвестицияларини олиб келиш хусусидаги ишлари ва таклифлари пичоққа илинадиган самара бермаётганининг исботидир. Бўш турган бино ва иншоотларни ишга солиш бўйича кўплаб ваколатлар берилганига қарамай, маҳаллий ҳокимликлар ва солиқ идоралари бу борада сезиларли ўзгариш қилмагани танқидий баҳоланига қараганда, маҳаллий бошқарув органлари ҳам самарасиз эканлиги тан олинган.

Аммо, яна бир муҳим факт бор. Хабарда айтилишича, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларининг чет элга хизмат сафарлари чоғида эришилган келишувлар ижроси ҳам муҳокама қилинибди ва аксарият келишувлар доирасида инвестицияларни ўзлаштириш бошланган бўлса-да, айримлари ҳозирча қоғозда қолиб кетаётгани танқид қилинибди. Бироқ, аксарият деганда қанча келишув назарда тутилгани мутлақо тилга олинмайди. Тахмин қилиш мумкинки, нари борса 50 фоиз келишув ҳам амалга ошмаяпти.

Хуллас, Шавкат Мирзиёнинг бугунги видеоселектори кўрсатмоқдаки, "Бирлик" Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси "Ҳаракат" Агентлиги йиллардан бери таъкидлаб келаётганидек, чет эллардан инвесторлар олиб келиш ҳақидаги келишувлар қоғозда қолиб кетмоқда. Чунки, чет эллик инвесторлар Ўзбекистонга катта инвестиция олиб келишдан олдин, бу ердаги ҳақиқий аҳволни ўрганадилар. Ҳақиқий аҳвол эса, ўта ғариб.

Ўзбекистонда кичик бизнес хусусийлаштирилган бўлса ҳам, иқтисодиётнинг асосий қисми давлат корхоналарининг қўлида. Демак, мамлакатимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар воситасида тўла бозор иқтисодига ўтилмаса, ҳозирги ғариб аҳволдан ҳеч қачон чиқолмаймиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону