31 May 2019
14:07 - МДҲ даражасида масхарабозлик: Ички Ишлар Вазирлари Тошкентда учрашув ўтказмоқдалар
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари, ҳеч қандай таҳлилсиз, Тошкентда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Ички Ишлар Вазирлари Кенгашининг йиғилиши ўз ишини бошлаганини билдирдилар.

Маълумки, МДҲ давлатларининг ҳаммаси порахўрлик ва коррупция ботқоғидадир. Тошкентда йиғилган вазирларнинг ҳаммаси шу касаллик билан яшаётган одамлар. Агарда уларда ватан ва халқлари олдидаги маъсулиятнинг учқуни бўлса эди, МДҲни бу касалликдан қутқариш устида ўйлашлари керак эди. Аммо, улар бундай қилмайдилар, ҳеч қачон қилмайдилар.

Демак, МДҲ мамлакатларининг халқлари майдонларга чиқиб бўлса ҳам, ҳокимиятдагиларни ўз ватанлари ва халқлари учун фойдали бўладиган ишлар билан шуғулланишга мажбур қилишлари керак. Акс ҳола, СССР каби, МДҲ ҳам ўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону