26 May 2019
22:33 - Навоий Эркин Иқтисодий Зонасида нималар бўлмоқда, унинг директори Ҳабиб Абдуллаев-ёш Kun.uz билан суҳбатда нималар демоқда?
Ҳабиб Абдуллаев яқинда, аниқроғи, 2019 йил 30 январда Навоийдаги Эркин Иқтисодий Зонага директор этиб тайинлангани ҳақида хабар берар эканмиз, кимлиги номаълум бўлган бу мишиқи бола бирон нарса қилолмаслигини тахмин қилган эдик. Аммо, Ҳабиб Абдуллаев – “Рикор” (Москва) технопаркининг бош директори, Москвадаги ўзбек миллий-маданий автономияси раиси, “Ўзбегим” газетасининг нашриётчиси бўлгани, Россия Федерацияси нашриёт вазирлиги корхоналарида, АФК “Система” (Акционерная финансовая корпорация “Система”) ва бошқа ташкилотларда 25 йиллик раҳбарлик тажрибасига эгалиги, “Буюк Келажак” экспертлар кенгаши аъзоси эканлиги ҳам ҳисобга олиб, у аввалдан Ислом Каримнинг ялтоғи бўлганлигини урғулагандик.

Ҳозир бизга маълум бўлишича, 1967 йили туғилган бу Ҳабиб Абдуллаев, уни Ҳабиб Абдуллаев-ёш десак бўлади, машҳур ўзбек олими, академик, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг президенти ҳам бўлган ва шу лавозимда ўтирган пайтида 1962 йили 49 ёшида оламдан ўтган Ҳабиб Абдуллаевнинг ўғли бўлган Пўлат Абдуллаевнинг ўғли экан, яъни машҳур Ҳабиб Абдуллаевнинг набираси экан. Пўлат Абдуллаев асосан Москвада яшаб таниқли дипломатга айланганини ҳисобга олсак, тушуниш мумкинки, Ҳабиб Абдуллаев-ёш ҳам Москвада туғилиб, ўша ерда катта бўлган, ўзбек тилини билмайди ҳисоб.

Бундан ҳам қизиғи, Шавкат Мирзиёнинг шу йил 15 майдаги фармони билан бутун Навоий вилоятига, кейинчалик белгиланган тартибда муддатини узайтириш имконияти билан, 2030 йил 1 январга қадар инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун Эркин Иқтисодий Зона мақоми берилган экан. Яъни, энди бутун Навоий вилояти Эркин Иқтисодий Зонадир. Ваҳолангки, Шавкат Мирзиёнинг 2017 йилдаги фармони билан Навоий вилоятида бор-йўғи бир неча юз гектарлик Эркин Иқтисодий Зона (ЭИЗ) тузилган эди.

Kun-uz Интернет нашри шу сабаб билан бўлса керак, шу йил 22 май куни Ҳабиб Абдуллаев-ёш билан суҳбат ўтказибди. Суҳбат, табиий, рус тилида бўлган.

Бу суҳбат масхарабозлик ва вайсашдан иборат. Чунки, муҳим бўлгани, Эркин Иқтисодий Зона раҳбарининг ваколатларидир. Навоий вилоятида, вилоят ҳокимидан ташқари, Навоий Тоғ-Металлургия Комбинатининг директори, кадда-Сенатор Қувондиқ Санақулов бор. Бу комбинат дунёда энг кўп олтин ишлаб чиқарадиган корхоналардан биттаси ва аниқ бўлмаган маълумотларимизга кўра, у Тошкентга эмас, Москвага бўйсунади, тилламизнинг катта қисми Навоийдаги халқаро аэропорт орқали тўғри Москвага текинга жўнатилади.

Шундай экан, савол туғилади: Ҳозир Навоий вилоятининг бош хўжайини ким, вилоят ҳокими Қобил Турсуновми, ЭИЗ раҳбари Ҳабиб Абдуллаевми ёки кадда-Сенатор Қувондиқ Санақуловми? Шавкат Мирзиё бу саволга жавоб бериши керак.

Расмдаги Ўзбекистон харитасида Навоий вилояти қизил рангга бўялган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону