25 May 2019
15:31 - Ўзбекистонда яна бир масхарабозлик: Коррупцияга қарши курашга бағишланган йиғилишда “Демократия” сўзи умуман тилга олинмабди

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзАнинг журналисти Н.Абдураимова бугун 25 май куни тарқатган “Ўзбекистон коррупцияга қарши курашишда халқаро ҳамкорликни давом эттирмоқда” сарлаҳали хабар - масхарабозликнинг энг яхши намунасидир.

Ўз исми-шарифини ҳам тўлиқ кўрсатмаган Н.Абдураимованинг хабарига кўра, Тошкентда Коррупцияга Қарши Курашиш Бўйича Республика Идоралараро Комиссияси БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Қозоғистон, Россия ва Украинанинг Transparency International минтақавий бўлимлари вакиллари билан учрашув ўтказибди.

Учрашувда Коррупцияга Қарши Курашиш Бўйича Республика Идоралараро Комиссия аъзолари, Адлия ва Молия Вазирликлари вакиллари, Бош прокуратура Академияси ходимлари, шунингдек Савдо-Саноат Палатаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази вакиллари иштирок этибдилар.

Шу ерда Transparency International Қозоғистон минтақавий бўлими ижрочи директори Ольга Шиян, Transparency International Россия минтақавий бўлими бош директори ўринбосари, “Декларатор” лойиҳаси раҳбари Андрей Жвирблис ва Transparency International Украина минтақавий бўлими халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Анастасия Козловцевалар учрашув иштирокчиларини “Коррупцияни қабул қилиш индекси” методологиясини тузиш, Transparency International минтақавий бўлимлари фаолиятининг асосий йўналишлари ва вазифалари ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар ва тадбирлар ҳақида таништириб ўтишибди.

Қаранг, яхши ғоя асосида ўтказилган йиғилиш бўлибди. Аммо, нега бу йиғилишга “Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти каби Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган ва дунёга танилган ташкилотларнинг вакиллари чақирилмаган? Бундан ҳам мухими, бу хабарда порахўрлик ва коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўли ДЕМОКРАТИЯ эканлиги нимага умуман тилга олинмаган?

Жойи келгани учун эслатиш керакки, айнан шу Transparency International ташкилоти ҳар йили тузадиган жаҳон давлатлари коррупция ва порхўрлик даражасининг КАМЛИГИ БЎЙИЧА рўйхатининг бошида ДЕМОКРАТИЯ энг юксак даражада бўлган Норвегия, Швеция, Финляндия, Швецария каби давлатлар туради.

Биз шу хабарга илова қилаётган жаҳон давлатларининг коррупция даражаларини кўрсатувчи харита айнан Transparency International ташкилотининг Интернетдаги сайтидан олинган. Бу харитада сариқ ва тўқ сариқ рангга бўялган давлатлар коррупция ва порахўрлик кам бўлган давлатлардир. Қизил ва тўқ қизилдагилар – коррупция ва порахўрлик ботқоғида ётган давлатлар. Кўриб турибсизки, порахўрлик ва коррупция масаласида Ўзбекистон жаҳоннинг энг ғариб аҳволдаги давлатлари ичида.

Шу ҳам маълумки, Ўзбекистон жаҳоннинг демократия даражаси бўйича энг ёмон 13 давлати ичидадир. Буни АҚШдаги машҳур Freedom House (Озодлик Уйи) ташкилоти аниқлаган ва яқинда бу йилга аҳволни кўрсатувчи рўйхатни эълон қилган эди. Бу ҳақда “Ҳаракат” Агентлиги ҳам хабар берган.

Демак, Ўзбекистонда ДЕМОКРАТИЯ ривожланмаса, ватанимиз коррупция ва порахўрлик ботқоғида ўлаверади. Айнан “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги шу фикрни йиллардан бери тўхтамасдан гапирмоқдалар ва Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ СИЁСИЙ ва ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ўтказиш шартлигини такрорлаб ётибдилар.

Ҳурматли ўқувчиларимиз, Ўзбекистоннинг риволанишини истасангиз, "Бирлик" ва "Ҳаракат"ни қўллаб-қувватланг! Бошқа йўл йўқ!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону