20 May 2019
14:41 - Владимир Зеленский инаугурация маросими билан Украина Президенти лавозимига расман ўтирди

Бугун 20 май куни маҳаллий вақт билан эрталаб Украинанинг сайланган президенти Владимир Зеленский Олий Радада Президент қасамёдини қабул қилди ва шу билан Украинанинг янги президенти бўлди.

Шундан кейин Владимир Зеленский Президент сифатида Олий Радада нутқ сўзлади, табиий, Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишга ва Украинани ҳозирги аҳводан олиб чиқишга ваъда берди. Бундан ҳам муҳими, Олий Раданинг ҳозирги таркибидан ўз-ўзини тарқатиб юборишни сўради.

Бу маросим ҳақидаги хабарларда биронта кутилмаган воқеа бўлгани айтилмади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону