08 May 2019
20:32 - Шавкат Мирзиёнинг масхарабозлиги чегара билмайди: Бугун Ўзбекистон Президенти заргарлик тармоғини ривожлантириш бўйича муҳим йиғилиш ўтказибди

Бутун дунёда президентлар ўзлари бошқараётган давлатнинг фундаментал муаммолари билан шуғулланадилар. Аммо, Ўзбекистонда унақа эмас.

Мамлакатимизда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, бугун 8 майда Шавкат Мирзиё заргарлик тармоғини ривожлантириш, заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга шароитни кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказибди ва жаҳон заргарлик саноатида ишлаб чиқариш ҳажми йилига 5-6 фоизга ўсаётгани, товар айланмаси 250 миллиард доллардан ошаётгани унинг улкан экспорт салоҳиятидан далолат бераётгани, мамлакатимизда эса бу тармоқ эътибордан четда қолгани, заргарлик корхоналари асбоб-ускуналарининг 80 фоизи эскиргани, айримларида ишлаб чиқариш тўхтаганини урғулабди.

Шулардан келиб чиққан Шавкат Мирзиё заргарликни чинакам саноат даражасига олиб чиқиш хусусида оламшумул маслаҳатлар берибди, “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига ҳам эътибор қаратибди ва бу муаммолар бўйича зарур чора-тадбирларни ўз ичига олган қарор лойиҳаси тайёрлаш вазифаси кимларгадир топширибди.

Энг қизиғи, бу йиғилишда кимлар қатнашгани, Шавкат Мирзиё ўзи айтган вазифаларни кимга топширгани умуман тилга ҳам олинмаган. Хуллас, Ўзбекистон Президенти одатдагидек навбатдаги масхарабозлик йиғилишини ўтказган.

Расмга қаранг, Шавкат Мирзиёнинг йиғилишига қатнашганлар ёш болалардек бир нарсаларни ёзиб олиш билан оворалар. Ахир улар шу соҳанинг мутахассислари бўлса керак, нимага улар бор муаммоларни муҳокама қилиш билан эмас, Шавкат Мирзиёнингн гўёки оламшумул маслаҳатларини ёзиб олиш билан шуғулланмоқдалар?

Ўзбеклар кўзингизни очинг, 13 йил Бош вазир бўлган вақтида Ўзбекистонни ҳозирги ғариб аҳволга туширган бунақа президент билан келажагимиз йўқ. Халқ майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёнинг тожиклар режимидан Ўзбекистонда косметик эмас, фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиши керак. Иқтисодий ислоҳотларнинг марказида Ўзбекистонни тўла бозор иқтисидиётига ўтказиш ғояси ётиши кераклиги ҳам ўз-ўзидан маълум.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону