06 May 2019
23:33 -
Сенсация: Туркия Марказий Сайлов Комиссияси Истанбул ҳокими сайловлари натижаларини тан олмади, 2019 йил 23 июнга янги сайловлар тайинлади
Ҳозиригина олинган маълумотларга кўра, Туркиянинг Марказий Сайлов Комиссияси 31 мартдаги сайловларда отатуркчиларнинг Жумҳурият Халқ Партияси ва Яхши Партия биргаликда тузган “Миллат Иттифоқи” коалицияси номидан Истанбул ҳокимлигига номзод қилиб кўрсатилган ва сайловларда ғалаба қозонган Жумҳурият Халқ Партияси вакили Акром Имомўғлининг ғалабасини тан олмади ва 2019 йил 23 июнга янги сайловлар тайинлади.
Марказий Сайлов Комиссиясининг 7 аъзоси шундай қарор учун овоз берибди, 4 киши қарши бўлибди.
Эслатиш керакки, ҳозир ҳокимиятда бўлган исломчиларнинг Президент Ражаб Эрдўған раислигидаги Адолат ва Тикланиш Партиясининг талаби билан сайлов натижалари Марказий Сайлов Комиссияси тарафидан қайта кўриб чиқилган эди.
Адолат ва Тикланиш Партияси ҳамда Жумҳурият Халқ Партияси бир неча соат ичида фавқулодда йиғилишлар ўтказмоқчилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения