06 May 2019
01:21 - Ишониш қийин, аммо мумкин: Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунё етакчисига айланибди
Кеча 2019 йил 5 май куни хабар қилинишича, Ўзбекистон Марказий Банки шу йилнинг 1-чи чорагида 6,2 тонна олтин сотибди. Бу рақамни Жаҳон Олтин Кенгаши (World Gold Council) ўзининг навбатдаги докладида келтирган экан.

Жорий йилнинг январь-март ойларида олтин сотиш бўйича 2-ўринни 3,4 тонна олтин экспорт қилган Мўғулистон, 3-ўринни 1 тонна олтин сотган Тожикистон эгаллагани ҳам хабарларда айтилган.

Аввалроқ йилнинг 1-чорагида жаҳон давлатлари миллий банклари охирги 6 йил ичидаги рекорд ҳажмдаги – 145,5 тонна олтин сотиб олгани маълум қилинганди. Бу ҳажм 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 68 фоиз кўпроқни ташкил қилган.

Олтин сотиб олиш бўйича Россия етакчилик қилиб, қимматбаҳо металлдан 55,3 тонна сотиб олибди ва ўз олтин захиралари ҳажмини 2168,3 тоннагача етказибди. Шунингдек, Туркия (40,1 тонна), Хитой (33 тонна), Қозоғистон (11,2 тонна), Эквадор (10,6 тонна), Қатар (9,4 тонна), Ҳиндистон (8,4 тонна) ва Колумбия (6,1 тонна) олтин сотиб олган.

Бу хабарнинг сарлавҳасига “Ишониш қийин, аммо мумкин” сўзларини қўшдик. Чунки, бир неча йил аввал Ўзбекистонда бу каби хабар тарқатилиши мумкинлигига ишонмасдик ва ҳар доим Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими Давлат Бюджетига катта пул келтирадиган олтин ҳақида ҳеч қандай хабар тарқатмаслиги устидан кулардик.

Бизнинг кинояли кулгиларимиз, тўғрироғи, танқидларимиз режим раҳбарларининг жонига тегибди, шекилли, улар бу ҳақда хабар тарқатишга журъат этибдилар. Яхши, бу хабар бизнинг танқидларимиз натижасидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону