03 May 2019
07:18 - Украина ҳукуматининг расмий газетасида президент сайловларининг натижалари эълон қилинди, энди инаугурацияни кутиш керак
Украина ҳукуматининг расмий газетаси "Урядовый курьер" (Правительственный курьер) президент сайловларнинг Марказий Сайлов Комиссияси тарафидан 30 апрелда тасдиқланган натижаларини бугун, 2019 йил 3 май куни эълон қилди. “Халқ Хизматкори” Партиясининг номзоди Владимир Зеленский сайловларнинг 21 апрелда ўтказилган 2-чи турида 73,22%, жорийдаги Президент Петр Порошенко 24,45% овоз олибди.

Шундай қилиб, Украинанинг “сайланган президенти” Владимир Зеленский бўлди. Украина қонунларига кўра, 3 майдан бошлаб 1 ой ичида инаугурация маросими ўтказилиши керак, шундан кейин у расман президентлик лавозимига ўтиради.

Ҳозирги Украина парламенти Олий Радада “Халқ Хизматкори” Партиясидан битта ҳам депутат йўқ, у ерда кўпчлик Петр Порошено тарафдоридир. Владимир Зеленский президентик лавозимини расман эгаллаган кундан кейин, жорийдаги парламентнинг муддати тамом бўлишидан 6 ой аввал, уни тарқатиб юборишга ва муддатидан аввал парламент сайловлари эълон қилишга ҳаққи бор. Жорийдаги парламентининг муддати шу йил 27 ноябрда битади. Демак, инаугурация 27 майгача бўлса, Владимир Зеленский Олий Радани дарҳол тарқатиб юбориб, янги сайловлар тайинлаши мумкин.

Хуллас, Украинани анчагина қоришиқ кунлар кутмоқда. Владимир Зеленскийнинг тарафдорлари кўпчиликни ташкил этадиган Олий Рада сайланишига ҳам ишониш қийин. Демак, парламент яна жанг майдонига айланишининг эҳтимоллиги катта.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону