02 May 2019
15:13 - Масхарабозлик эмас, шармандалик: Шавкат Мирзиё хомашё ресурсларини қайта ишлаш, экспортни кўпайтириш хусусида фойдасиз лекция ўқибди. “Ҳаракат”: Нима қилишни биздан сўраши керак

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, буган 2019 йил 2 майда Президент Шавкат Мирзиё хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш, экспортбоп маҳсулотларни кўпайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказибди.

Қаранг, шунчалик муҳим масалаларга бағишланган йиғилиш ўтказилиши оламшумул воқеа бўлиши керак эди. Аммо, ЎзАнинг хабари ва бу хабарга илова қилинган расмдан кўриш мумкинки, Шавкат Мирзиё шармандалик руҳидаги навбатдаги лекциясини ўқиган, йиғилиш қанташчилари талабалар каби лекцияни конспект қилиш билан шуғулланишган.

Бундан ҳам қизиғи, бу шармандалик руҳидаги йиғилишда кимлар қатнашгани умуман тилга олинмайди, расмдан кўриш мумкинки, Бош вазир Абдулла Арипов ҳам бу ерда йўқ.

Хабарда фақат Шавкат Мирзиё айтган гаплар келтирилган. Унинг гапларига қараганда, кейинги йилларда саноатни ривожига алоҳида эътибор қаратилиб, юқори технологияли заводлар, технопарклар, ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилибди, ўтган йили саноатдаги қўшилган қиймат ўсиши 10 фоиздан ошибди. Аммо, саноатнинг 69 фоизи асосан хомашё ёки бирламчи қайта ишлашга тўғри келади. Экспортнинг 52 фоизини рангли металлар, энергия ресурслари ва ҳўл мева ташкил этади. Булар кўрсатмоқдки, иқтисодиётимизда ҳалигача тайёр маҳсулотга нисбатан хомашё устунлик қилмоқда.

Бундан ташқари, бизда мис металининг атиги 25 фоизи қайта ишланмоқда, рухнинг 80, молибденнинг 99, ипакнинг 88, хом терининг 60 фоизи хомашё тарзида экспорт қилинмоқда.

Ёки яна бир мисол: 133 минг тонна ўсимлик ёғи импорт қилинган, яъни чет элдан олиб келинаётган бир пайтда “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси корхоналари бор-йўғи 48 фоиз қувватда ишлаяпти, сут ва гўштни қайта ишлаб, кенг турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлаш соҳасидаги улкан имкониятлар ҳам тўлиқ ишга солинмаган.

Яна бир бошқа мисол. Юртимизда маҳсулотлар таннархида транспорт харажатлари ҳанузгача юқори. Дунёда ушбу кўрсаткич 8-9 фоиздан ошмас экан. Аммо, бизда қанча эканлиги айтилмайди.

ЎзАнинг хабарида айтилган бу каби камчиликларни ўқиган ҳар бир одамда савол туғилиши аниқ: Ҳаромий президент Ислом Карим замонида 13 йил Бош вазир бўлган, мана энди 2,5 йилдан бери президентлик курсисида ўтирган Шавкат Мирзиё шундай камчиликлар борлигини билмасмиди? У нимани билади ўзи? Бугунгии йиғилишда камчиликлар санаб ўтилган бўлса, энди улар ўз-ўзидан йўқ бўлиб қоладими?

Бу камчиликларни бугунги каби масхарабозлик ва шармандалик руҳидаги йиғилишлар ёрдамида йўқ қилиб ўлмайди. Ўзбекистонни ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш, бир бурда нонга пул топиш учун Россия ва бошқа мамлакатлдарда қуллардек ишлаётган сони миллиондан кўп бўлган ватандошларимизни Ўзбекистонга, оилалари бағрига қайтариш учун, мамлакатимизда ФУНДАМЕНТАЛ СИЁСИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ЎТКАЗИШ КЕРАК.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё қўйган жинояткорона тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир. Чет эллик инвесторлардан фойда кам бўлади, чунки, улар авваламбор ўз фойдаларини ўйлайдилар. Ўзимизнинг инвесторларимиз синфини яратиш шарт.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.

Бошқа йўл йўқ. Акс ҳолда, халқ майдонларга бизнинг чақириғимиз билан чиқиб, шундай ислоҳотлар ўтказишни талаб қилишга мажбур бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону