Бугун 30 апрель куни эрталаб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Сурхандарёга жўнаб кетгани ҳақида биттагина жумлалик хабар берилди. Яна 2 соатдан кейин тарқатилган хабарда айтилишича, Шавкат Мирзиё 2018 йил 19-20 январь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида кўплаб истиқболли лойиҳалар билан танишиб, туман ва шаҳарларда қурилиш-бунёдкорлик ишлари кўламини сифат жиҳатдан кенгайтириш, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш юзасидан тегишли вазифаларни белгилаб берган, бугун ўша вазифалар қандай бажарилаётганини кўриш мақсадида Шавкат Мирзиё яна ўша вилоятга кетган.
ЎзАнинг хабарида айтилишича, жорий йилнинг биринчи чораги якуни билан вилоят бўйича 23,6 миллион доллар қийматидаги 42 та тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди.Саноат соҳасида 16,2 миллион доллар, қишлоқ хўжалигида 3,62 миллион ҳамда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 3,16 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилди.
Хусусан, жорий йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ҳудудий экспорт ҳажми 131,5 фоизга бажарилди. Ёки ўтган йилнинг дастлабки чорагида 17 минг 763,3 доллар қийматидаги маҳсулот четга жўнатилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 23 минг 365,9 долларни ташкил этди. Дунёнинг турли давлатларига 20 634,9 доллар қийматидаги мева-сабзавот, 483 минг 800 доллар ҳажмидаги паррандачилик, 2 минг 731 доллар қийматидаги саноат ва бошқа маҳсулотлар экспорт қилинди.
Жорий йилда вилоятнинг экспортёр корхоналари 164 минг 981,9 доллар қийматидаги маҳсулот ва хизматларни экспорт қилишни мўлжалламоқда.
Бу рақамларни ўқиган содда ўзбеклар қилинаётган буюк ишлардан эс-хушларини ҳам йўқотиб қўйишлари мумкин. Аммо, аҳолининг аҳволи қандай ўзгарди деган саволга жавоб йўқку. Аввалги хабарларимиздан маълумки, Шавкат Мирзиё 13 йил Бош вазир бўлган йиллари Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ойлиги кечагина отдан тушган қозоқларникидан 8 баравар, яъни 800 фоизга кам бўлиб қолган ва халқимиз гадойлар подасига айлантирилган эди.
Айнан шу сабабли, сони миллиондан кўп бўлган ватандошларимиз бир бурда нонга пул топиш учун Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда ойлаб-йиллаб ўз оилаларини ҳам кўролмасдан қуллардек ишламоқдалар. Нима, ҳозир Ўзбекистонда, жумладан, Сурхандарёда халқнинг ойлиги ортиб, чет эллардан ўзбеклар қайтиб келмоқдамилар? Қайтиб келаётган бўлсалар, нимага бу ҳақда хабарларда ҳеч нарса айтилмайди?
Хуллас, қаёққа қараманг, ҳамма ёқда масхарабозлик. Шавкат Мирзиёнинг Сурхандарёга бориши ҳам навбатдаги масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Расмдаги "Хуш келибсиз" эълони ҳам ўша масхарабозликлардан биттаси.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения