30 April 2019
07:13 -
Ҳозир Ислом Давлати деб аталаётган ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Боғдодий 5 йиллик танафусдан кейин видеода пайдо бўлди
Кеча бутун дунёда асосий хабар - Ислом Давлати раҳбари, яъни Халифа Абу Бакр ал-Боғдодий 2014 йил июль ойидаги видеода кўрингандан кейин биринчи марта янги видеода пайдо бўлиши бўлди. 2014 йилдаги видеода Халифалик яратилганини эълон қилган Абу Бакр ал-Боғдодий бу сафар Ислом Давлатининг Суриядаги охирги макони бўлган Багуз шаҳри ҳам қўлдан кетганини тан олибди.
Бу шаҳарни Ислом Давлатидан озод қилиш учун АҚШ раҳбарлигидаги ҳарбий коалиция шу йил февраль ойида Сурия Демократик Кучлари билан биргаликда жанг бошлаган ва 23 мартда шаҳарни тўла қўлга олган эди.
Абу Бакр ал-Боғдодий видео-мурожаатида кураш ҳали давом этаверишини, ҳалок бўлган жиҳодчилар учун қасос албатта олинажагини ҳам билдирибди. Баъзи хабарларда Халифа Абу Бакр ал-Боғдодий семириб кетган бўлса ҳам кўриниши соғлом эканлиги урғуланади.