29 April 2019
15:36 - Владимир Познернинг Марказий Осиё давлатларига демократия керак эмаслиги ҳақидаги гапларида жон бор, "Бирлик"нинг жарчиси “Ҳаракат” айтаётгандек, фундаментал ислоҳотларга муҳтожмиз

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларидан биттаси бўлган Kun.uz Интернет нашри ҳеч қандай таҳлилсиз бугун хабар қилишича, Россиялик телебошловчи Владимир Познер собиқ СССРнинг қайси давлатлари демократияга муҳтожлиги ҳақидаги савол юзасидан ўз фикрини билдирибди ва шундай дебди: “Айрим собиқ иттифоқ республикаларига демократия у ёки бу шаклда, қандайдир миқёсда керак: Болтиқбўйи мамлакатлари, Грузия, Арманистон, Молдова, Украина, Россияга. Бошқа мамлакатларга - Озарбайжон, Қозоғистон, Марказий Осиё давлатларига - бугунги кунда бу аниқ керак эмас.”

Бу жуда муҳим фикр, дейди “Ҳаракат” мухбири. Ростдан ҳам кўриниб турибдики, Озарбайжон, Қозоғистон ва бошқа Марказий Осиё давлатларида ҳокимиятда диктаторлар ўтирибди ва бу мамлакатларнинг халқлари диктаторларни олқишлаш, уларнинг ҳамма тешикларини ялаш билан овора. Сўз эркинлиги бўлмагани, оммавий ахборот воситалари диктаторларнинг қўғирчоғи бўлган сабабли, халқ оз сонли демократларнинг борлигини ҳам билмайди.

Ўзбек тилини Совет замонидаёқ давлат тили қилдирган, Ўзбекистонни мустақилликка қовуштирган “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг асосида яратилган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги эса, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимидан фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё қўйган жинояткорона тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир. Чет эллик инвесторлардан фойда кам бўлади, чунки, улар авваламбор ўз фойдаларини ўйлайдилар. Ўзимизнинг инвесторларимиз синфини яратиш шарт.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.

Бошқа йўл йўқ. Акс ҳолда, халқ майдонларга бизнинг чақириғимиз билан чиқиб, шундай ислоҳотлар ўтказишни талаб қилишга мажбур бўлади. Ана ўшанда Познернинг шармандаси чиқади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону