Шри-Ланкада католиклар Пасха кунини байрам қилишаётган 21 апрелда бир қатор черков ва маҳмонхоналарда террористик актлар уюштирилгани, ҳалок бўлганларнинг сони 215 дан ортганини кеча хабар қилган эдик. Кеча ҳам яна терактлар бўлибди ва ҳалок бўлганлар сони 290 га чиқибди. Ҳалок бўлганлар ичида 45 нафар чет эллик бор, масалан, АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларидан.
Бундан ваҳимага тушган Шри-Ланка Президенти мамлакат бўйлаб тугаш муддатини белгиламасдан фавқулодда ҳолат эълон қилди. Президентнинг матбуот хизмати тарқатган баёнотда фавқулодда ҳолат полиция ва қуролли кучларни керакли ваколатлар билан таъминлаш мақсадида киритилгани айтилган.
Давлат расмийлари терактларни ким уюштирганини билишларини, аммо ҳозирча буни айтмасликларини эълон қилдилар. Аммо, портлашларнинг 7 таси ўлимчи-террористлар тарафидан уюштирилгани аниқлангани хабар қилинди.