19 April 2019
08:14 -
“Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлигининг яна бир ғалабаси: Олтин Ўзбекистоннинг асосий экспорти эканлиги тан олинди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз, аммо Давлат Статистика Қўмитасига асосланиб хабар беришларича, 2019 йилнинг биринчи чорагида олтин Ўзбекистоннинг асосий экспорт маҳсулотига айланибди.
Хабарларда айтилишича, шу йил январь-март ойларида Ўзбекистонда умумий экспорт ҳажми 4,1 млрд долларни ташкил этган, ундан 1,2 млрд доллари, яъни 29,8 фоизи олтин ҳиссасига тўғри келади. Иккинчи ўринда энергия ташувчилар ва нефть маҳсулотлари - 751 млн доллар (18,2%), учинчи - хизматлар 666 млн доллар (16,1%). Пахта толаси 110 млн долларга (2,7%), тўқимачилик маҳсулотлари 116 млн долларга (8,9%) сотилибди.
Эътибор беринг, олтинни экспорт қилишдан келаётган пул пахта ҳамда пахта маҳсулотларни экспорт қилишдан келаётган пулга нисбатан 4-5 марта кўп.
Сўнгги уч йил ичида Ўзбекистон 220 тонна олтин экспорт қилгани ҳам яқинда маълум қилинганди. Олтин экспорти 2016 йилда 70 тоннани ташкил этган. Қиймат жиҳатидан бу 2,7 млрд доллардан ортиққа тенг. 2017 йилда қимматбаҳо металл экспорти 80 тоннани ёки 3,1 миллиард долларни ташкил этди.
2018 йилда Ўзбекистон 70 тонна олтинни 2,9 млрд долларга экспорт қилди (Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари). Марказий Банк ҳисоботига кўра, товарлар экспорти ҳажми 2017 йилга нисбатан 12 фоизга ошди. Шу билан бирга, олтиннинг қиймати (умумий экспорт ҳажмидан 25,5%) ўртача йиллик нарх ўсиши ҳисобига ортди.
Марказий Банк прогнозига кўра, 2019 йилда олтиннинг ўртача нархи ўсишда давом этади ва бир трой унцияси учун 1320 доллар бўлади. Бундай прогнозларда жорий йилда қимматбаҳо металл экспорти Ўзбекистонга 3,2 миллиард доллардан кўпроқ пул келтириши мумкин эккан.
Қаранг, биз йиллардан бери, Ўзбекистон олтин заҳираларига бой бўлса ҳам, бизда йилига қанча олтин қазиб олинаётгани, бу олтиннинг Ялпи Ички Маҳсулот ва Давлат Бюджетидаги улуши қанча эканлиги айтилмаслигидан ҳайрон бўлардик ва буни жиноят сифатида танқид қилардик. Масалан, 2019 йил 2 мартда тарқатилган хабаримизда шу танқидимизни такрорлаганмиз.
Бизнинг танқидларимиз Шавкат Мирзиёнинг, яъни бош жиноятчининг қулоғигача етиб борди шекилли, олтинга оид рақамлар баъзи ахборот воситаларида тилга олинишга бошлади. Масалан, бизда олтин заҳиралари 6 минг тоннага яқинлиги ҳам хабар қилинди.
Кеча Давлат Статистика Қўмитасига асосланиб тарқатилган хабарлар бу фикримизнинг тўла исботидир. Айнан шу хабарлар 2019 йилнинг биринчи чорагида олтин Ўзбекистоннинг асосий экспорт маҳсулотига айланиб бўлганини кўрсатмоқда.
Нима ҳам дердик, офарин “Бирлик” ва “Ҳаракат” деймиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения