16 April 2019
10:48 -
Ўзбекистон Марказий Банки сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан бугун 16 апрелда кучга кирадиган курсларини эълон қилди, cўмнинг курси ботишни давом этирмоқда
Марказий Банк сўнги йиллардаги анъанасини давом эттириб, 2019 йил 16 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва аввалги ҳафтадаги (қавс ичида) курслари:
1 АҚШ доллари – 8455,37 сўм (8451,37 сўм)
1 ЕВРО – 9554,57 (9477,37)
1 Россия рубли – 131,53 (129,37)
1 Туркия лираси 1465,83 (1502,41)
1 Хитой юани – 1261,26 (1257,98)
1 Жанубий Корея вони - 7,46 (7,44)
Кўриб турибмизки, долларнинг курси бироз ортган. Бошқа валюталарнинг курси ҳам бироз юксалган. Фақатгина АҚШнинг санкциялари остида чўқаётган Туркия лирасига нисбатан сўмимизнинг курси бироз юксалган. Хуллас, сўмимизнинг аҳволи дабдала бўлишда давом этмоқда.
Эслатиш керак, ўтган йилнинг 1-чи ярмида Ўзбекистон Марказий Банкининг 900 миллион долларлик ёрдами билан сўмнинг курси кескин кўтарилган, аммо, йилнинг 2-чи ярмида Марказий Банкининг ёрдами бўлмагани туфайли сўмнинг қиймати ўпирилиб тушган эди. Бу йил бечора сўмимиз ҳозироқ тушиб бормоқда. Демак, ишлар аввалги йилдагидан ҳам чатоқ бўлади.
Табиий, валюта қийматларини белгилаш чоғида Марказий Банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини ҳам олмаган. Яъни, Ўзбекистонда ҳали ҳам эркин валюта бозори йўқ. Социалистик иқтисодиёт билан яшаётган Ўзбекистон каби мамлакатда бўлолмайди ҳам.