11 April 2019
15:21 -
Kun.uz : “Сергелида яна уй-жой можароси”. Янги уйлар нархи нега ошди?
Тошкент шаҳри Сергели туманида қурилган кўп қаватли турар жой эгалари ипотека тўловидан норози бўлишмоқда. Кредит тўлови миқдори ошиб кетганидан шикоят қилаётган янги уй-жойлар соҳиблари "Ўзшаҳарқурилишинвест" МЧЖ ИК билан асосий шартномани имзолашдан бош тортмоқда.
Шу билан бирга, хонадонларда яшаб келаётганлар асосий шартнома узоқ муддатга тузилмагани, эндиликда айнан оширилган нархлар билан уни имзолаш таклиф этилаётганини айтишмоқда.
10 апрель куни ваколатли ташкилотлар мутахассис ва раҳбарлари ҳамда уй-жой эгалари учрашуви бўлиб ўтди. Унда Сергели туманида қурилган ва 2018 йилдан буён фойдаланишда бўлган хонадонлар тақдири муҳокама қилинди. Хусусан, аҳоли уй-жойни сотиб олиш бўйича асосий шартнома нега оширилган нархда тақдим этилаётгани сўралди.
"Биз бошланғич бадални амалга оширганимизда уй-жойнинг 1 кв.м учун 2.880.000 сўм тўлов мавжудлиги айтилганди. Энди уй нархи квадратига тахминан 1 миллион 100 минг сўмга ошган. Аввал 160 миллион сўмга тушаётган бўлса, ҳозирда бу уйнинг нархи 240 миллионга етган. Ҳозир фоизи билан ҳисобласа, нарх 700-800 миллионларга айланиб кетади-ку?", — дейди шикоятчилардан бири.
«Ўзшаҳарқурилишинвест» МЧЖ ИК маълумотига кўра, президент қарори билан Тошкент шаҳрида 5940та хонадонга мўлжалланган 150та кўп квартирали уйлар қуриш белгиланганди. Шундан 229,5 миллиард сўм пул маблағлари фуқароларнинг бошланғич бадал пуллари эвазига шакллантирилиши назарда тутилган.
Таъкидланишича, "ТошуйжойЛИТИ" АЖ лойиҳа ташкилотининг дастлабки лойиҳа ҳужжатларига асосан квартиранинг майдонига нисбатан бир квадрат метрнинг тахминий баҳоси 2.841.170 сўм этиб белгиланган.
Шунга қарамай, компания томонидан лойиҳа ва смета ҳужжатлари тўлиқ ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосаси тасдиқлангандан сўнг квартира майдонининг ҳар бир квадрат метрининг аниқ баҳоси бўйича қўшимча маълумот берилиши истисно этилмаган.
Банк мутасаддиларининг айтишича, кредит шартномаси бўйича талаб ва шартлар ўзгаришсиз қолади. Талабгорлар учун бошланғич бадал тўлови пасайтирилган, шу туфайли бошланғич бадал учун қўшимча пул тўланиши талаб этилмайди.
Қўшимча қилинишича, "Ўзшаҳарқурилишинвест" томонидан харид қилинган қурилиш материаллари 2017 йилдаги бозор нархига нисбатан 2018 йилда анча ошган. Масалан, цемент 226,3 фоиз, ёғоч 206,7 фоизга қимматлаган бўлса, 1 дона оддий ғиштнинг нархи 204,7 фоизга ошган.
Тошкент шаҳар ҳокимияти аҳоли манфаатларидан келиб чиқиб, қонун доирасида ушбу ҳолатни ижобий ҳал этиш мақсадида тезкор ишчи гуруҳ тузганини маълум қилди. Ишчи гуруҳ таркибига Тошкент шаҳар ҳокимияти, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Қурилиш вазирлиги, банклар ҳамда "Ўзшаҳарқурилишинвест" инжиниринг компанияси ва бошқа тегишли ташкилотлардан мансабдор шахслар киритилган.
Учрашувда кўтарилган масалалар, хусусан уй-жой нархининг ошишига таъсир қилган хом ашё ва унга белгиланган солиқ имтиёзларидан самарали фойдаланиш бўйича «Ўзшаҳарқурилишинвест» аниқ маълумот бера олиши мумкин.
Kun.uz воқеалар ривожини кузатади ҳамда компаниянинг изоҳини тез орада тақдим этади.
Расмда - АТБ ипотека кредитлари бошқармаси бошлиғи Бобур Нурмуҳаммедов .