Мамлакатимизда ХХ аср янги ўзбек адабиётининг забардаст намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий туғилган куннинг 125 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Абдулла Қодирий туғилган кунининг 125 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги фармойишига мувофиқ, Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи Ички Ишлар Вазирлигидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул ўтказилиши, истироҳат боғида Абдулла Қодирий ижодига бағишланган адабий музей, ижодий мактаб, кутубхона барпо этилиши, адибнинг маҳобатли ҳайкали ўрнатилиши кўзда тутилган. Ёзувчи яшаб ижод қилган уй – Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Самарқанд дарвоза кўчаси 35 ва 37-уй манзилларида Абдулла Қодирий уй-музейи ташкил этилиши, Республика театрларида адиб асарлари асосида спектакллар саҳналаштирилиши, “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан Абдулла Қодирий ҳаёти ва фаолияти ҳақида бадиий фильм, асарлари асосида қисқа метражли фильм яратилиши белгиланган.
Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзолари, ёзувчи ва шоирлар дастлаб Камолон қабристонидаги улуғ адиб қабрини зиёрат қилдилар. Сўнгра тадбир атоқли шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар ва талаба-ёшлар иштирокида Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида кўтаринки руҳда давом этди.
Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо, адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров, ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад 20-йиллардаги муҳим ижтимоий-маданий жараёнларнинг фаол иштирокчиси бўлган Абдулла Қодирийнинг бой адабий мероси, адиб асарларидаги миллий руҳ, ўз қадр-қимматини ҳеч қачон йўқотмаслигини алоҳида таъкидладилар.
– Абдулла Қодирийнинг асарларини асл ҳолича нашр қилиш мустақиллик йилларидан кейин бошланди. Шундан сўнггина Қодирий асарларининг асл ғоя ва мазмунини ўқувчилар тушуниб ета бошлади. Айниқса, Абдулла Қодирий адабий меросига ҳукумат томонидан эътибор қаратилиши, ўтган йили 5 томлик асарларининг нашр этилиши янада хайрли, эзгу иш бўлди. Мана, Абдулла Қодирийнинг уй-музейини ташкил қилиш ҳақидаги ҳукумат фармойиши чиққанига ҳам қарийб бир йил бўлаяпти. Лекин бу борада ҳали ҳам сезиларли иш бўлгани йўқ, – дейди Абдулла Қодирийнинг набираси Хондамир Қодирий.
Абдулла Қодирий мустақилликдан кейин Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти (1991), “Мустақиллик” ордени билан мукофотланган (1994).
Авлодлар меҳри ва эҳтироми рамзи сифатида улуғ адиб ҳайкали пойи гулларга бурканди. // О.Бекмуродова, ЎзА
"ҲАРАКАТ": Миллатимизнинг улуғ фарзанди Абдулла Қодирийнинг набираси Хондамир Қодирий "Мана, Абдулла Қодирийнинг уй-музейини ташкил қилиш ҳақидаги ҳукумат фармойиши чиққанига ҳам қарийб бир йил бўлаяпти. Лекин бу борада ҳали ҳам сезиларли иш бўлгани йўқ" деб гапириши, ҳеч шубҳасиз, бу ишларни қилиши керак бўлган идоралар ва шахсларга қарши отилган тошдир. Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё раҳабарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими ўзбекнинг буюк фарзанди Абдулла Қодирийни тарихимиз саҳифаларидан ўчириш учун кучга эга эмас. Аммо, қўлидан келганча ҳар қадамда қаршилик кўрсатаверади.