10 April 2019
11:41 -
Исроилда кеча ўтказилган парламент сайловларида Бош вазир Бинямин Натаняхунинг “Ликуд” Партияси олдинда кетмоқда
Reuters каби машҳур агентликларнинг хабарларида айтилишича, Исроилдаги бир палатали ва 120 ўринли Кнессет кечаги сайловларда янгиланди. Ҳозирча 95 фоиздан кўпроқ овозлар саналган ва уларнинг натижаларига кўра, Бош вазир Бинямин Натаняхунинг “Ликуд” Партияси Кнессетда 37 ўринга эга бўлади. Бу партиянинг асосий рақиби Бенни Ганц раҳбарлидаги “Кахол-Лаван” 36 ўрин олибди.
Эслатиш керакки, Исроил давлати яратилганига 71 йил бўлди, аммо бу мамлакатда ҳеч қачон битта партия кўпчилик овоз ололмаган. Ҳар доим ҳукуматни кўпчиликни ташкил этувчи партиялар коалицияси тузади. Жорийдаги Бинямин Нетяняху (расмда) Бош вазир бўлган ҳукумат ҳам айнан шундай коалиция тарафидан яратилган. Ҳозир ҳам шундай бўлиши кутилмоқда.
Демак, кечаги сайловлар натижасида Исроилда кескин ўзгаришлар бўлмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения