05 April 2019
06:23 - Жуда қизиқ: Қирғизистон парламенти президент ҳақидаги қонунга уни дахлсизликдан маҳрум қилиш йўлини очадиган ўзгариш киритди
24.kg Интернет нашри кеча 4 апрелда хабар қилишича, мамлакат парламенти Президент фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги қонунга “собиқ президентни дахлсизликдан маҳрум қилишни назарда тутувчи” ўзгаришларни учунчи ўқишда киритибди. 120 кишилик Олий Кенгашнинг 114 аъзоси қатнашган мажлисда 3 кишигина бу ўзгаришга қарши овоз берибди.

Энди собиқ давлат раҳбари, Олий Кенгашнинг қарори билан, президентлиги пайтида қилган ишлари сабабли дахлсизликдан маҳрум қилиниши мумкин. Агар президент ўз лавозимидан кетгандан кейин қонунларни бузса, оддий фуқаро каби жавобгар бўлади.

Cобиқ президент катта сиёсатда қолса ва давлат даражасидаги лавозимларга даъвогарлик қилаётган бўлса ҳам дахлсизликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону