Рус оммавий ахборот воситалари режиссернинг турмуш ўртоғи Галина Юркова-Данелияга асосланиб хабар беришларича, бугун 4 апрелда ўта машҳур режиссёр Георгий Данелия февраль ойининг охиридан бери ётган касалхонасида оламдан ўтган.
Сўнги кунларда унинг аҳволи янада ёмонлашган, юрагида ва нафас олиш органларида муаммолар бўлган. Галина Юркова-Данелиянинг айтишича, Георгий Данелия Москвадаги энг обрўли Новодевичье қабристонида тупроққа берилади.
Георгий Данелия “Я шагаю по Москве”, “Кавказская пленница”, “Афоня”, “Мимино” ва бошқа кўплаб фильмлари билан машҳур эди. У пайтда ҳамма бу фильмларни русча номи билан биларди, шу сабабли биз ҳам бу ерда русча номларни ишлатмоқдамиз.
Унинг энг машҳур фильми “Мимино” бўлган. Балки, бу ерда Мимино ролини ўйнаган Вахтанг Кикабидзени эслаш ўринли бўлади. Бу артист Россия Қримни босиб олишига қарши чиққани, Россияга келишни тўхтатиб қўйгани, имкон бор бўлган жойда Россия раҳабариятини қоралаётгани туфайли, унинг исмини ҳозир рус оммавий ахборот воситалари ишлатмасликка ҳаракат қиладилар. Аммо, тарихни ва ҳозирги кунларда бўлаётган жараёнларни ўзгартириб бўлмайди.
1930 йили Тифлисда туғилган Георгий Данелияни худо раҳматига олсин!