03 April 2019
15:43 - Афғонистонда ислом террористлари 8 нафар полициячини ўлдирдилар, Шавкат Мирзиё қаерда? Ислом динида ислоҳотлар қачон бўлади?
Бу мамлакатда фаолият олиб борадиган “Tolo News” Интернет нашри маҳаллий полицияга асосланиб хабар беришича, Балх вилоятида "Толибон" террористларининг ҳужуми натижасида 8 нафар полициячи ҳалок бўлибди. Теракт Шолғара туманида уюштирилган.

Балх вилояти раҳбарининг матбуот котиби Одил Шоҳ Одил жангарилар полициячиларга ракеталардан ўт очишганини билдирган. Ҳалок бўлганлардан ташқари, 4 нафар полициячи жароҳатланган.

Бундай исломий терактдан кейин ҳар доим айтиб келаётган фикрларимизни такрорлашга мажбурмиз.

Маълумки, 1 йилдан бери Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё “Толибон” террористлари билан тинч музокаралар ўтказиб, Афғонистонда тинчликни тиклаш мумкинлигини айтиб келмоқда ва аслида шарманда бўлмоқда.

Шавкат Мирзиёга тушунтириш керакки, “Толибон” ва у каби бошқа исломий террористик ташкилотларнинг мақсади – нафақат Афғонистонда, балки, бутун Ислом дунёсида, мусулмонлар Шариат қонунлари билан яшашига эришиш. Шариатга кўра эса, мусулмон эркаклар 3 та хотинли бўлишга ҳақлари бор, майда ўғриларнинг кафти кесилиши, каттароқ жиноят қилганлар тош бўрон қилиб ўлдирилиши керак. Бундан ҳам муҳими, давлат исломий бўлиши, исломий давлатлар Халифаликка бирлашиши, келажакда бутун инсоният мусулмон бўлиши керак.

АҚШ ва Афғонистондаги ҳокимият, қолаверса, бутун инсоният бундай талабларни мутлақо қабул қилолмайди ва қабул қилмайди. Шундай экан, Афғонистондаги урушни ва ислом терроризмини қандай қилиб сиёсий йўллар билан ҳал этиш мумкин? Бундай мақсадга эришининг ягона йўли, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётганидек, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришишдир.

Ана ўшанда ислом терроризми ўз-ўзидан йўқ бўлади. Тушундингизми, жаноб Шавкат Мирзиё?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону