02 July 2009
12:51 -
Остонада Умумжаҳон ва анъанавий динлар лидерларининг III Қурлтойи ўтмоқда, ўзбеклар тарих йўлининг четига улоқтирилган
Шу кунларда Остонадан ҳар қандай одамда, хусусан марказийосиёликларда чуқур таасурот қолдирадиган хабарлар келмоқда. Мана улурнинг баъзилари:
- Қозоғистон пойтахтининг Тинчлик ва тотувлик саройида Умумжаҳон ва анъанавий динлар лидерларининг III Қурлтойи бошланди. Аввалги қурултойлари ҳам Остонада ўтган бу анжуманнинг тўртинчиси ҳам Остонада 1912 йилда ўтказилиши эълон қилинди.
- Қурултойда қатнашаётган лидерлар билан Қозоғистон президенти Нусултон Назарбой учрашди.
- БМТ қошида тузилган Цвилизациялар Альянси номли ташкилот Қозоғистоннинг халқлар ва конфессиялар ўртасида тинчлик ва тотувликка эришиш йўлида диний лидерларнинг кучларини бирлаштиришга чақириғини қўллаб-қувватлашини билдирди.
- Остонадаги қурултойда Испания ташқи ишлар вазири чиқиш қилди.
- Нурсултон Назарбой Остонани Евросиёнинг марказига айлантириш ниятида қатъий эканлигини гапирди ва ҳоказолар.
Булардан ташқари 1910 йилда Қозоғистон Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига раисилик қилишга бошлашини ҳам эсласак, Қозоғистон нафақат Марказий Осиёда минтақавий лидерликка, балки, дунё миқёсида ўз овозини эшиттироладиган давлат бўлишга даъво қилаётганини кўрамиз.
Ва истар истамаз Ўзбекистоннинг аҳволига назар ташлаймиз. Мамлакатимиз дунёдаги глобал жараёнларда ажаралиб қолган, яккаланиб қолган Ўзбекистон президенти ўзини хурсанд қилиш учун ҳеч кимга кераги бўлмаган учрашувлар ўтказиш билан овора. Остонада бўлаётгани каби анжуманларнинг Тошкентда ўтказишни ўйлашнинг ўзи утопия бўлиб қолмоқда. Совет замонида “шарқ дарвозаси” номини олган Тошкентни ҳозир дунёда ҳеч ким танимайди ҳам.
Бу аҳволимиз устида ўйлаши, мамлакат ва миллатнинг келажаги хусусида қаёғуриши керак бўлган ўзбек зиёлилари ўзларини ўзлар қўрқитиб, шу қўрқув ичида титраб яшамоқдалар. Уларнинг бир қисми чет элларда мардикорликда. Уларнинг асосий қисмида ғурур деган нарса ўлиб бўлди ёки ўлим арафасида, бугунги бир бурда нонларига хурсанд бўлиб яшамоқдалар.
Шундай шароитда, Ўзбекистонда ватан ва миллат келажаги устида қайғуриб, келажакка йўналган глобал режаларни кўтариб чиқаётган ягона ташкилот – “Бирлик” Партияси борлигини тан олиш керак. Булар қуруқ сўз эмаслигини кўрмоқчи бўлганлар “Бирлик” халқ ҳаракати ва унинг давомчиси бўлмиш “Бирлик” Партиясининг 2003 йилда ўтказилган қурултойларидаги резолюциялар билан танишиб чиқишса кифоя. Улар билан ушбу сайт ва “Ҳаракат” журналининг саҳифаларида танишиш мумкин.
Лекин, мавжуд вазиятда Ўзбекистонда кескин ўзгаришлар қилишга унинг ҳам кучи етмаяпти. Ўзбекистонда ўзгартиришлар бўлишини истаган ва масулият туйғуси етралича бўлган демократлар “Бирлик” атрофида бирлашишлари керак.Бошқа йўл йўқ. Турли ташкилотлар бугун тузилиб, эртага йўқ бўлиб кетмоқда ва шундай давом этаверади. Чунки, уларнинг биронтасида пичоққа илинадиган ғоя, замонавий тенденцияларни тушунишдан келиб чиқадиган иш режаси йўқ. Ғоя ва режалар генерация қиладиган лидерлар йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения