29 March 2019
12:39 - Яна масхарабозлик: Шавкат Мирзиё Бухорога аввалги ташрифи пайтида кенг кўламли вазифалар белгилаб берган экан, уларнинг бажарилишини текшириш учун яна у ерга кетибди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари Президент Шавкат Мирзиё бугун эрталаб Бухорога кетгани ҳақида қисқа хабар берар эканлар, мақсад - Шавкат Мирзиёнинг 2018 йил 16-17 февраль кунлари амалга оширилган ташрифи чоғида ҳудуднинг замонавий қиёфасини яратиш, саноатнинг ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, транспорт-логистика, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, таълим, сайёҳлик салоҳиятини янада ошириш бўйича соҳа мутасаддиларга берган топшириқлари қандай бажарилаётганини текшириш эканлигини уруғулаганлар.

Масхарабозлик руҳидаги хабарларда айтилмаган бўлса ҳам тушуниш мумкинки, Шавкат Мирзиё бу сафар ҳам бухороликларга буюк вазифалар бериб келади.

Жойи келгани учун эслатамиз, Шавкат Мирзиё Бирлашган Араб Амирикларига 3 кунлик ташриф билан бориб, 5 кундан кейин, яъни кечагина қайтиб келган эди. Қаранг, давлат раҳбари митти бир давлатда 5 кун бўлди, аммо ўзи билан кимлар у ерга олиб боргани мутлақо тилга олинмади. У Бухорога ҳам кимлар билан кетгани номаълум.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону