01 July 2009
04:42 - Режимбоши мамлакатни девор билан ўрамоқчими ёки уни фақат уй деворлари қизиқтиради?
Кеча Президент Ислом Каримнинг матбуотда эълон қилинган Қарорида деворбоп материалларни кўпайтириш чора-тадбирларини кўриш ҳақида гап боради. Қарор билан тўлиқ танишмаган одам шу кунда мамлакат ҳудудларини девор ва ҳандақлар билан ўрашаётгани айни ҳақиқат экан, унга шахсан Ислом Каримнинг ўзи бошчилик қилаётган экан-да, деб ўйлаб қолиши мумкин.

Бироқ Қарор матнидан мутлақо бошқа маъно англашилади, яъни ҳужжатда янги йилга қадар пишиқ ғишт ишлаб чиқарувчи амалдаги корхоналарни модернизация қилиш, ностандарт, тежамсиз печларни энергия ва ресурсларни тежайдиган технологияларга алмаштириш ҳақида айтилади. Буни амалга ошириш учун эса деворбоп материалларни кўпайтириш керакмиш.

Албатта, хориждан инвестиция киритмай, тадбиркорликка йўл бермай зўраки қарор билан деворбоп материалларни кўпайтиришни кўзлаётган кимсанинг ҳоли кулгили, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону