30 June 2009
20:24 - Сўмнинг муомалага киритилиши – миллий ифтихоримиз
Бугун ЎзА тарафидан тарқатилган хабарда Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 1994 йил 16 июндаги қарори билан 1994 йил 1 июлда муомалага ўзбек сўми чиқарилганини “ифтихоримиз тимсоли” деб тўғри баҳолаган. Лекин бу “ифтихор тимсоли” қандай яратилагани билишимиз ҳам керак.

1993 йилда Россиянинг ўша пайтдаги бош вазири Егор Гайдар рубль фақат Россиянинг валютаси бўлиб қолади, биз шу пайтгача собиқ Совет жумҳуриятларини рубль билан таъминлаб келмоқдамиз, буни тўхтамиз, мустақил давлатлар ўз аравасини ўзи тортсин деган маънода баёнот тарқатди. Бу баёнотнинг ҳазил эмаслигини тушунган ҳамма давлатлар ўз валюталарини муомалага киритишга бошладилар. Бу ишни биринчилар қатори қилганлардан бири Қирғизистон бўлди. Ўша кунлари Ислом Каримов телевидение орқали чиқиш қилиб, Қирғизистон президенти Асқар Ақаев устидан кулди ва ким хоҳласа валюта чиқараверадими, биз рублдан воз кечмаслигимиз керак деб ваъз қилди.

Чунки, Ислом Каримов ўша вақтгача ҳам мустақил бўлганимзга ишонмасди. 1991 йил 30 августда қабул қилинган Мустақиллик декларациясида СССРдан чиқиш айтилмагани тасодиф эмасди. У ҳали Ельцин ва унинг командаси эс-хушини йиғиштириб олади ва СССР қайта тикланади деб умид қиларди, чунки мустақил мамлакатни қандай бошқариш кераклигини билмасди.

Лекин, руслар бизга рубль бермай қўйгандан кейин Ислом Каримовнинг ҳақиқатни кўрди ва реал қадамлар қилишга мажбур бўлди. Шундай бўлса ҳам, энг камида қирғизлардан ўрнак олиб ўз валютамизни киритмади, 1993 йилнинг охирида сўп-купон киритилди.

Ўша кунлари “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат “Сўм-купон сўм эмас, купондир” номли мақоласида (мақола 1995 йилда Туркияда чоп этилган “Абдураҳим Пўлат Озодликда” номли китибида ер олган) “Нима учун ўз пулимизга бунчалик кеч ва Россия мажбур қилгандан кейин ўтмоқдамиз” деб савол қўяди ва мақоланинг сўнгида хулоса қилади: “Бўлар иш бўлиб, сўм-купонга ўтилган эканми, энди тезроқ ҳақиқий пул – сўмга ўтиш керак. Ҳар бир сўм-купон куни жумҳурият учун талафот. Чунки, на ичкарида, на ташқарида вақтинчалик вақти ҳам белгиланмаган купонларга ишонч бўлмаслиги аниқ. Пулга ишонч бўлмаган ерда иқтисод ривожланмайди”.

Мухолифат лидери тушунган нарсани тушунмаган Ислом Каримов ярим йилдан ортиқ сўм-купон билан овора бўлди. Бу ердаги ортиқча ҳаражатларни қўйиб туринг, Ўзбекистон иқтисодини ўша пайтдаёқ оқсатишга бошлади.

Бу воқеа ҳам кўрсатиб турибдики, Ислом Карим иқтисодий ва молиявий муаммоларни ўша вақтда ҳам тушунмасди. Минг афсуски, ҳозир ҳам тушунмайди. Шу сабабли, ҳозирги сўмимиз ҳали ҳам ҳақиқий валютага айланмади, сўм-купонлигича қолди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону