30 June 2009
04:11 - Ўшда ўлдирилган уч кишидан бири Покистонда ўқиб келган
27 июнда Қирғизистон Давлат Миллий Хавфсизлик Комитети Ўш вилоятининг Ўзган туманида Ислом жиҳоди гуруҳига оидлиги иддао қилинган 3 кишини йўқ қилганини билдирганди.

Тўла аниқланмаган маълумотларга кўра, улар қуйидагилар экан:

Ҳасан Сулаймонов, 1977, Қирғизистон фуқароси, Ўшда яшаган, Покистондаги халқаро ҳарбий лагерларда ўқиб келган. Ботир Сотволдиев, 1977, Ўзбекистон фуқароси, Хонободда яшаган. 40-50 ёшлардаги учунчи одамнинг кимлиги ҳали аниқланмаган.

Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари билан террористлар ўртасида жанг бўлган маҳалла ичидаги уйда “Макаров” маркали тўппончалар, ҳужум ва ҳимоя учун мўлжалланган ҳарбий гранаталар, пичоқлар, алоқа жиҳозлари топилган. Жанг пайтида маҳала-кўйдан ва хавфсизлик хизмати тарафидан талафот бўлмаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону