25 December 2018
14:46 -
Дунёда консуллик идоралари 3 соат, Ўзбекистонники 24 соат хизмат кўрсатармиш, Шавкат Мирзиё буюрса 25 соат ҳам хизмат кўрсатаверадилар

Ўзбекистоннинг чет эллардаги консулликлари ходимларига “Офарин!” дейиш керак. Қаранг, консулликларимиз 24 соат очиқ экан. Шавкат Мирзиё буюрса, ҳеч шубҳасиз, улар бир кеча кундузда 25 (йигирма беш) соат ҳам хизмат кўрсатаверадилар.
Жаноб Шавкат Мирзиё! Деҳқонларга тутзорларни кенгайтиришни буюрдингиз, ҳаммаёқ тутзорга айланмоқда, аччиқ гармдори экиш ҳақида буйруқ бердингиз, ҳамма ёқни аччиқ гармдори босди, хатто катта қисми чириб кетмоқда. Бош вазир Абдулла Арифга “Ҳар бир янги квартирага кир ювиш машинаси қўй” дебсиз, у қўйишга ваъда берди. Энди Абдулазиз Комиловга буйруқ беринг, чет эллардаги консулликларимиз ҳар кеча кундузда 25 (йигирма беш) соатдан ишласинлар. Аслида, бундай қилиб бўлмайди, аммо Сиз буйруқ берсангиз, Ташқи Ишлар Вазирлигининг ходимлари қилиб бўлмайдиган ишларни ҳам қилиб ташлайверадилар.