30 June 2009
02:03 - Портлаш ҳақида хабар “берсанг” ҳам, бермасанг ҳам қамаласан
Жиноят ишлари бўйича Юнусбод тумани суди томонидан фуқаро Фозил Мирахмедов бир йилга озодликдан маҳрум этилган. Бу ҳақда хабар берган Newsuz.com янгиликлар тармоғи 51 яшар бу одамнинг “09” телефон тармоғига Тошкент вилояти Қибрай тумани марказида портлаш ҳақида ёлғон хабар қолдирганини таъкидлайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси (Безорилик) билан айбланган Мирахмедов шу йилнинг 7 майида ширакайф ҳолатда телефон рақамини терган ва портлаш бўлиши ҳақида айтган экан.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону