24 January 2005
04:00 - 20:00 - Ўзбекистон Сенаторлари расман рўйхатга олинди - Химоячи... химояга мухтож 18:00 - Махбус ўлимининг сабаби шубхалигича колди, ёки “Фридомхауз“нинг холис хизмати
20:00 - Ўзбекистон Сенаторлари расман рўйхатга олинди

Бугун Марказий Сайлов Комиссияси йигилиш ўтказиб, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг тўлик рўйхатга олинганини билдирди. МСК раиси ўринбосари Сайёра Хўжаеванинг таъкидлашича, уларнинг 20 нафарини фан-таълим сохаси вакиллари, 15 фоизини хукукшунослар, яна шунчасини ишлаб чикариш ва иктисодиёт сохаси вакиллари ташкил этади. Шунингдек, уларнинг 15 фоизи аёллардир.

МСК мажлисида Олий Мажлис Конунчилик палатаси ва Сенати аъзоларининг макоми, кўкрак нишонлари намунаси ва бошка масалалар кўриб чикилди.

Узбекистон Марказий Сайлов Комиссиясининг карорига кўра, Олий Мажлиснинг биринчи сессияси шу йилнинг 27-28 январь кунлари Тошкент шахрида чакирилади. Унда Олий Мажлис Конунчилик палатаси кўмиталари ва комиссиялари, сиёсий партиялар фракциялари сингари тузилмалрга тартиб бериш масалалари кўриб чикилади.

Химоячи... химояга мухтож

Фукаролик ишлари бўйича Тошкент шахар Мирзо Улугбек туман судида (судья Фуркат Якубов) адвокат Шерали Юсупов даъвоси асосида кўзгатилган фукаролик иши бугун кўрилишга бошланди. Аввал хабар берганимиздек, адвокат Каттукўргон туманида яшовчи фукаро Рустам Ёркуловни 11 йил-у 6 ойлик камок жазосидан куткариб, хукукни мухофаза килиш идоралари томонидан етказилган 4 000 000 сўмлик маънавий зарарни ундириб олишга эришганди. Шундан сўнг адвокатнинг лицензияси Адлия вазирлиги кошидаги Адовкатларнинг Олий малака хайъати томонидан бекор килиниб, режимнинг сирини очган «шаккок» сифатида жазоланганди.

Мухбиримизнинг таъкидлашича, адвокат Адлия вазирлиги карори устидан судга мурожаат килди. Энг кизиги, вазирлик томонидан судда жавобгар вакил бўлиб Самарканд вилояти Адвокатлар хайъати раиси Мустафо Нормуродов катнашмокда. Айнан шу шахс Шералининг лицензияси борасида хизмат текширувлари ўтказиб, бу ишларда бош-кош бўлганди.

18:00 - Махбус ўлимининг сабаби шубхалигича колди, ёки “Фридомхауз“нинг холис хизмати

Ўзбекистон ЖКнинг конституциявий тузумга тажовуз килиш хакидаги ва бошка бир неча моддалари билан айбланиб, 17 йиллик жазо муддатини ўтаётган 35 ёшли махбус Самандар Умаров 2 январда Ўзбекистоннинг Навоий вилоятидаги камокхоналардан бирида ылган ва каттик кийнок излари бўлган жасади 3 январда унинг якинларига топширилган эди. Камокхона маъмурлари эса махбус миясига кон куйилишидан ўлганини иддао килдилар.

Лекин мархумнинг якинлари ва хукук химоячилари бу иддаони катъий рад этдиларки, натижада Ўзбекистон Бош прокурорлиги ва Ички ишлар вазирлиги навбатдаги халкаро шов-шувнинг олдини олиш максадида мустакил ва “шаффоф“ текширув ўтказилишига розилик билдирган бўлдилар. Бунда АКШнинг Ўзбекистондаги “Фридомхауз“ ташкилоти хукуматга “холис“ хизмат кўрсатди. У халкаро экспертлар деб аталмиш 2 шахсни четдан (АКШ ва Европа Иттифокидан) ва 2 шахсни (“диний хукук бўйича мутахассис“ Абдусалом Эргашев ва тиббиётчи Вохид Каримовни) Ўзбекистондан кўшимча текширувга жалб этиб, махбус С.Умаров кийноклар туфайли ўлмаган деган хукумат иддаосини тасдиклатиб берди. Дафн этилган мурда хатто эксгумация килинмади (жойидан казиб олиниб, кўздан кечирилмади) хам.

Мазкур махбус ўлимининг сабаби шубхалигича колгани Ўзбекистон хукук-тартибот идоралари ва “Фридомхауз“ томонидан ўтган хафта сўнгида ташкил этилган матбуот конференциясида ошкор бўлди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону