17 December 2018
02:33 -
Саломе Зурабишвили расман Грузия Президенти бўлди, инаугурация маросими Телави шаҳрида ўтказилди

Сайловларнинг 2-чи турида мағлубиятга учраган Григол Вашадзенинг тарафдорлари инаугурация маросими ўтказилган Батонис цихе қалъаси олдида норозилик митинги ўтказиш учун ҳаракат қилдилар, аммо Телеви шаҳарчасига келадиган ҳамма йўллар полиция тарафидан тўсиб қўйилгани сабабли намойиш ўтказолмадилар.
Аввалги президент Михаил Саакашвили намойишларни Тбилисида ўтказишга ва ҳокимият ўзгармагунча уларни давом эттиришга чақирди. Тбилисида парламент биноси олдидаги майдонда мухолифатчилар палаткалар ўрнатишга бошлаганлари ҳақида ҳам хабарлар тарқалмоқда.
Хуллас, Гуржистонда тинчлик бўлмайдиганга ўхшайди. Аммо, ҳокимият учун кураш демократик принциплар доирасида бўлишига умид қилиш керак.