30 November 2018
17:29 -
Бош Вазир ўринбосари ва айни звмонда Молия Вазири Жамшид Қўчқоров ҳам лўттибоз! Рустам Азимни жойига қайтариш керак!

Аммо, йўл харитасида асосий нуқта - Ўзбекистонда “инвесторлар, яъни катта бойлар синфи яратиш” бўлиши керак эди. “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётганидек, ишни Ўзбекистонимизда катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлашдан бошлаш муҳимдир. Бизда катта бойлар синфи яратилсагина, хусусийлаштириладиган корхоналар ўзбекистонликлар қўлида қолади.
Бундай фикрлар Hyatt Regency меҳмонхонасидаги йиғилишда тилга олинмадими, демак, Ўзбекистон давлати ўлим йўлидан кетишни давом эттираверади.

Кўриб турибмизки, Бош Вазир ўринбосари, Молия Вазири Жамшид Қўчқоров ҳам оддий лўттибоз. Ҳақиқий ва амалий ишларга ўтиш учун, яъни фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош Вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак. Расмда Япония Бош Вазири Синдзо Абэ билан учрашаётган Рустам Азимни кўрмоқдасиз.

Сўнги пайтда Рустам Азим Ислом Карим тақимининг аъзоси бўлгани. Ислом Карим қилган ёмон ишларнинг иштирокчиси бўлганини айтиб, уни ёмонловчилар ўртага чиқиб чиқиб қолди. Уларга билдириш керакки, мудҳиш КПССни ва коммунитик СССРни йўқ қилганларнинг кўпчилиги шу партия аъзолари бўлган. "Бирлик"нинг асосчиси ва ҳозиргача раҳбари бўлиб келаётган Абдураҳим Пўлат ҳам шу партия аъзоси бўлган. Шундай экан, одамларга баҳо бераётганда масалага кенгроқ ва ақллироқ қараш керак. Рустам Азимга баҳо бераётганда, у давлат арбоби, қандай ислоҳотлар ўтказиш кераклигини биладиган сиёсатчи эканлигини ҳисобга олиш керак. Айнан шу сифатларга эга бўлгани учун, Ислом Каримнинг ўлимидан кейин, Рустам Азим билан Япония Бош вазири Синдзо Абэ ва ҳатто Туркия Президенти Ражаб Эрдўған учрашганлар.
Шу муносабат билан бу ерга Рустам Азим ва Ражаб Эрдўғаннинг расмини ҳам қўймоқдамиз.