29 June 2009
22:22 - Ҳарбий академия битирувчиларига дипломлар топширилди, ҳамма нарса президентимиз раҳнамолигида
Тошкентдаги Марказий офицералар саройида Ўзбекистон Қуролли Кучлари Академиясининг навбатдаги битирувчиларига дипломлар топширилди, дейилади ЎзАнинг хабарида.

Бу маросим қачон бўлгани ҳам айтилмаган саводсиз хабардаги ўзбек журналистикасига хос бўлган масхарабозлик даражасидаги баландпарвозлик билан безатилган қуйидаги сўзларга эътибор беринг: “Тадбирда президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимиз Қуролли Кучларини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар натижасида миллий армиямиз йил сайин такомиллашиб бораётгани алоҳида таъкидланди... Ихчам ва ҳаракатчан, тезкор, яхши таъминланган, замонавий қурол-аслаҳа ҳамда техникага эга, ҳар қандай шароитда Ватанимизни ҳимоя қилишга қодир Қуролли Кучларни барпо этиш – миллий аримиямизни ислоҳ қилишнинг устивор йўналишларидандир”.

Қаранг, ҳали тузуккина қурилмаган, хабарда ҳам айтилганидек, ҳали барпо этилаётган қуролли кучларни Ислом Каримов раҳнамолигида ислоҳ ҳам қилишаётган эмиш.

Бунинг устига, ҳаммага маълум бўлганидек, “президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида” Ўзбекистон иқтисоди шунчалик чўкдики, ўзбеклар яқин ва узоқ элларда мардикорлик қилиб кун кечирмоқда. “Президентимиз раҳнамолигида” қурилаётган ёки ислоҳ қилинаётган Қуролли Кучларимизнинг ҳам аҳволи шундай эканлигини фақат ақлсиз одам тушунмаслиги мумкин. Яқинда бу Академияни битирганлар ҳам мардиклорлар сафига қўшилса ажаб эмас.

Ҳа, дарвоқе, тадбирда Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамблининг концерт дастури ҳам намойиш этилибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону