20 November 2018
20:15 -
Интернет тезлиги бўйича ҳали ҳам дунёда энг қолоқларданмиз

Бечора Ўзбекистонимиз ҳали ҳам ўта ғариб аҳволда. Бизда мобил интернет тезлиги 9,73 Мбит/с экан, 120 мамлакат ичида 110-чи ўринда қолибмиз. Сим билан уланувчи интернет тезлиги бўйича 130 мамлакат ичида 9,28 Мбит/с тезлик билан 112-чи ўриндамиз.
Кўриниб турибдики, Ўзбекистон мобил интернет тезлиги биринчи ўринда турган Норвегияда 7 баравар, сим билан уланувчи интернет тезлиги бўйича биринчи ўринда турган Сингапурдан 18,5 баравар кам.
Маълумки, Ўзбекистонда бу соҳанинг расмийлари шу йил декабрда бизда интернет тезлиги 2 баравар ортишини айтиб келмоқдалар. Шу режа амалга оширилса ҳам, бизда интерент тезлиги илғорлардан мобил интернет бўйича 3,5 ва сим билан уланувчи интернет бўйича 9,7 баравар кам бўлиб қолаверади.