17 November 2018
22:23 -
Яхши хабар: Наманганда карисларнинг “HYUNDAI” автомобиль заводи қуриш бўйича шартнома имзоланди, аммо...

Бу маросимда Жанубий Корея Республикасининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Элчиси Квон Ён У, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Л. Қудратов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирининг ўринбосари С. Саифназаров, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Б. Юсупов ва бошқа расмий идора вакиллари, халқаро ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари журналистлари иштирок этганлари ЎзАнинг хабарида айтилади.
Сўнгра вилоятнинг Тўрақўрғон туманида Hyunday-Namangan KD автомобиль заводи қуриладиган жойда заводнинг тамал тоши қўйилибди, аслида, рамзий шаклда, расмда кўраётганингиздек, гулам устига қум отиш кўринишидаги масхарабозлик ўйини бўлибди.
Нима бўлганда ҳам, Наманганда карислар ўз автомоиль заводларини қуришлари – яхши хабар. Аммо, қўғирчоқ ахборот воситалари бермаган таҳлилни биз беришимиз лозим.
Биринчиси. 20 йилча аввал Андижонда корейслар Ўзбекистон билан қўшма корхона шаклидаги автомобиль заводи қурган эдилар, аммо бу лойиҳани Жанубий Корея тарафидан амалга оширган ширкати банкрот бўлди. Яхшиямки, америкаликлар у ширкатнинг ҳиссасини сотиб олиб, унинг ишини давом эттирмоқдалар.
Иккинчиси. Наманганда завод қурилиши бўйича бугун яхши шартнома имзоланган. Аммо, унинг кетидан масхарабозлик шаклида заводнинг тамал тоши қўйилиши, бу хабарнинг ёмон тарафидир. Ишқилиб, масхарабозлик билан бошланган иш масхарабозлик билан тугамасин.
Учинчидан. Қаранг, карисларнинг “Hyundai Motor” компанияси Ўзбекистонда бутун бошли завод қурмоқчи, аммо бу хусусдаги шартномани имзолаш учун компания раҳбари эмас, компаниянинг юк машиналари бўйича раҳбари келибди. Бу бизга нисабатан ҳурматсизлик эмасми? Лойиҳа ҳам масхарабозликмасмикан?