09 November 2018
12:58 -
52 нафар ватандошимизнинг шу йил бошида Қозоғистонда автобусда ҳалок бўлишига сабабчи бўлганлар жазоланди, аммо Ўзбекистон хабарчилари жим

Ўшанда "Бирлик" Халқ Ҳаракати Партияси ва Инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" Жамияти Шавкат Мирзиёга мурожаат қилиб, Ўзбекистонда мотам эълон қилиш ва бу кунларга тушишимизнинг сабабларини ўрганиш комиссияси тузишни сўрадилар, аммо мурожаат эътиборсиз қолди. Шавкат Мирзиё автобус ёниб кетиш воқеасини ўрганиш учунгина комиссия тузиш билан чекланди. Шерали Жўраев каби миллат хоинлари эса, ўша кунларда концерт бериш билан шуғулландилар.
Ҳалок бўлганларнинг қолдиқлари Ўзбекистонга олиб келиниши ва дафн этилиши билан боғлиқ воқеалар ҳам Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари тарафидан етарлича батафсил ёритилди. Аммо, кейин ҳамма бу воқеани унутди.
Русларнинг Интерфакс Агентлиги бугун ўша воқеа бўйича айбдор деб топилган 5 киши устидан Оқтўбе вилояти туманлараро жиноят суди ҳукм ўқиганини, 3 нафар автобус ҳайдовчисининг ҳар бири 5 йилга, ўз вақтида навбатдаги текширувдан ўтказилмаган автобусни ишлатишга рухсат берган 2 кишининг ҳар бири 3,5 ярим йилга озодликдан маҳрум этилганини суднинг матбуот хизматига асосланиб хабар қилди.
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан биронтаси шу суд жараёнини кузатиш учун Оқтўбега мухбирларини юбормаганлари - Ўзбекистон халқига нисбатан жиноятдир. Вақти келади, тожиклар режими ҳам, қўғирчоқ ахборот воситалари ҳам, бунга миллат олдида жавоб берадилар.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения