29 June 2009
01:33 - Асакалик адвокатнинг апелляция суди сешанбага белгиланди
Аввалги хабарларимизда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси (Туҳмат) билан айбланган асакалик кекса адвокат Аҳмаджон Мамасиддиқовнинг айби судда тасдиқланмагани, шу боисдан ҳам жиноят иши қайта терговга юборилгани ҳақида хабар қилгандик. Суддан оқлов ҳукми сўраган адовкат суд қароридан норози бўлиб, ишни апелляцияга берганди.

Мазкур жиноий иш сешанба, 30 июнь куни жиноят ишлари бўйича Анжидон вилояти судида кўриладиган бўлди. Адвокат ўзига нисбатан оқлов ҳукми чиқарилишига умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, адвокат фуқароик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро суди раиси Азиза Нажмиддиновага нисбатан туҳмат қилишда айбланган. Суд раиси ҳукумат идораларига ўзи устидан ёзилган шикоятларда гўё туҳмат мавжуд, деган даъво билан судга мурожаат қилган ва адвокатни қаматмоқчи эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону