28 June 2009
00:18 -
Украинада Юшченконинг командаси ҳам бўлинмоқда
Бу мамлакатдаги сиёсий инқирознинг чуқурлашиши давом этмоқда. Президент Виктор Юшченкога қарши шаклланаётган Тимошенко-Янукевич коалицияси тузилмасдан битгандан кейин, зарғалдоқчилар қайтдан бирлашиши мумкин, деган умид бор эди. Аммо, бугун раиси Юшченконинг ўзи бўлган “Халқ Иттифоқи Бизнинг Украина” партиясининг Киевда ўтаётган қурултойи кутилмаган қарорлар чиқарди.
Партиянинг номи “Бизнинг Украина” деб ўзгартирилиши унчалик муҳим эмасди. Аммо, қурултойда қатнашмаслигини эълон қилган партиянинг Киев шаҳар ташкилотини партиядан чиқарилиши, парламентда номигагина маждуд бўлса ҳам, ҳарҳолда зарғалдоқчиларни расман бирлаштириб турган коалициядан “Бизнинг Украина” аъзоларини чиқариб олиш чақириғи жиддий қадамлардир. Юшченконинг ҳамма одамлари зарғалдоқчилар коалициясидан чиқмаса, унинг партияси бўлинади, партиянинг пойтахтаги ташкилоти партиядан чиқариб ташланганини ҳам ҳисобга олсак, Юшченконинг позицияси заифлашади. Бунинг устига, келаётган йил бошида ўтказиладиган президент сайловлига Юшченко ва Тимошенко ҳамкорликда кирмоқчи эмаслар. Аксинча, улар рақиб бўладилар. Бу эса, Янукевичнинг президент бўлиш шансини орттиради, холос.
Украинада юрган миш-мишларга кўра, Юшченко Янукевич билан яқинлашса ва ҳатто бир коалицияда бирлашса (Юшченко президент бўлиб қолади, Янукевич бош вазир бўлади), бу сунъий бирлашиш натижасида мамлакат ҳозиргисидан ҳам чуқурроқ инқирозга ботиши мумкин. Ҳамма нарса яқин кунларда ойдинлашса керак.