27 June 2009
23:27 -
Маҳаллалар Ислом Каримнинг раҳбарлиги остида ўз-ўзини бошқариш органига айланмоқда эмиш
ЎзА агентлигининг хабарига кўра, Ўзбекистонда маҳалла институтини ривожлантириш, унинг ўз-ўзини бошқариш органи сифатида давлатчиликдаги ролини мусаҳкамлаш ишлари президент Ислом Карим раҳбарлигида кенг кўламда амалга оширилаётган экан. Шу кунларда, аниқ куни айтилмайди, бу масалаларга бағишланган семинар ўтказилибди. Уни ташкил қилган “Маҳалла” фондининг раиси А.Аҳмедовнинг айтишича, ўзбек маҳалларида 10 ортиқ доимий комиссия ишлар эмиш. Комиссиялардан бирининг номи – Яраштириш комиссияси. Ҳарҳолда, гап аразлашиб қолган эр-хотинларни яраштириш ҳақида кетаётган бўлса керак.
Яраштириш ҳам “президентмиз Исло Каримнинг кўрсатмалари” асосида амалга оширилаётганига шубҳа йўқ. Лекин, бу хабарни тайёрлаган ЎзА мухбири маҳалла деган институтнинг ўзи Ислом Каримнинг таклифи билан яратилганини айтмагани чидаб бўлмайдиган адолатсизликдир.