19 January 2005
04:00 - 21:00 - Тошкентда яна суд жараёни - Сўмга нисбатан айрим валюталарнинг давлат курси (18 январь, сешанба маълумоти)
21:00 - Тошкентда яна суд жараёни

Кеча Тошкент шахар жиноий ишлар судида Тошкент ва Бухородаги бахорги хамда Тошкентдаги, Ўзбекистон Бош прокурорлиги, АКШ ва Исроил элчихоналари олдидаги ёзги портлашларга алокадорликда айбланаётган 6 киши устидан суд жараёни бошланди. Уларнинг 2 нафари аёл ва 2 нафари кўзи ожиз кишилар бўлиб, булар зиммасига Ўзбекистон ЖКнинг конституциявий тузумга тажовуз, ноконуний диний ташкилот тузиш, одам ўлдириш каби моддалари бўйича 18 айб кўйилган.

Бундан ташкари, айблов хулосасига кўра, судланувчиларнинг 1999 йилги февраль портлашларида хам кўллари бор эмиш.

Бугун, 19 январда суд жараёни давом этди. Бунда судланувчилар одам ўлдириш ва бошка айбларнинг ўзларига рўй-рост тухматлигини таъкидладилар. Шунингдек, улар судда бир-бирларини биринчи бор кўриб турганларини айтдилар. Судланаётганлардан бири - кўзи ожиз Мурод Латиповга суднинг «Автотранспортни нега олиб кочдингиз?» деган саволига у «Мени бирор одам етаклаб юрмаса, ўзим юролмайман-ку. Йўл бўлсин, автога» деган мазмунда жавоб берди. Шунингдек, иккинчи кўр судланувчи Сунатулла Талъатовга хам ана шундай, яъни автомобилни олиб кочиш айби хам кўйилган.

Судга шахар жиноий ишлар судьяси Мансур Муродов раислик килмокда.

Мазкур суд жараёни бошланмасдан бир неча кун илгариёк суд биноси ва унинг атрофида жуда кучли хавфсизлик чоралари кўрилди. Гарчи суднинг очик ўтиши айтилган бўлса-да, уни кузатишга келганлар аввалдан тузилган рўйхат бўйича киритилмокда.

Сўмга нисбатан айрим валюталарнинг давлат курси (18 январь, сешанба маълумоти)

1 доллар ($) = 1061 сўм 49 тийин; 1 евро = 1392 сўм 25 тийин; 1 рубль = 38 сўм 90 тийин.

Ўзбекистондаги саррофлик (пул алмаштириш) шохобчаларида тижорат курси бўйича 1 долларни ўртача хисобда 1063 сўмга сотиш ва 1072 сўмга харид килиш, 1 еврони 1394 сўмга сотиш ва 1414 сўмга харид килиш, 1 фунт-стерлингни эса 1989 сўмга сотиш ва 2018 сўмга харид килиш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону