27 June 2009
11:48 -
Туркманистонда шахсга сиғиниш йўқ, президентнинг улуғ сўзлари китоб қилинмоқда холос, ўзбеклар ҳам ундан қолишмайди
Шу кунларда Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳамедовнинг “Тараққиётнинг янги чўққиларига” номли китобининг иккинчи жилди босмадан чиқибди. Китоб “Туркманбоши-2”нинг 20 июнда бўладиган 52 йиллигига мўлжаллаб чиқарилаётган экан.
Бундан ташқари “Туркманистон Президенти Қурбонгули Бердимуҳамедов – улуғ Уйғониш даврининг асосчиси” номли плакат чиқаришга тайёрланаётган эмиш. Бу ҳам етмагандек, яна ўша Туркманбоши-2 раҳбарлигида “Туркманистон ўсимликларининг доривор сифатлари” номли энциклопедия туркман, рус ва инглиз тилларида тайёрланаётган экан.
Диктаторларнинг ҳаммаси бир хилга ўхшайди. Бир маҳаллар Лекин ва Сталиннинг кўп жилдли китоблари билан фахрланиб юрардик. Ҳозир улар макалатурага айланган. Қурбонгули Бердимуҳамедовнинг китоблари ҳам, номининг ўзи мантиқсиз ва кулгили бўлган Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг “Янги уй қурмасдан эскисини бузма” китоби ёки гўёки янгича иқтисоднинг асосларини яратгани даъво этилаётган бошқа бир китоби ҳам келажакда макалатура бўлиши шубҳасиз.
Дарвоқе, калласида пичоққа илинадиган биронта фикр бўлмаса ҳам китоб чиқариш касалига дучор бўлганлар мухолифат сафларида ҳам бор. Масалан, улардан биттаси – чоп қилган китоблари ҳозироқ макалатурага айланган “Эрк” партияси 53-54-чилар фракциясининг лидери Салой Мадамин бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения