27 June 2009
02:44 -
Яна бир ҳуқуқ ҳимоячиси товламачиликда айбланмоқда
Кечикиб олинган хабарга кўра, 17 июнь куни Халқаро инсон ҳуқуқлари жамияти (МОПЧУ, раиси Марат Зоҳидов) фаоли, марғилонлик Ҳусан Рўзматов товламачиликда айбланиб ҳибсга олинган. Ҳозирда Фарғона вилояти ИИБ томонидан дастлабки тергов ва суриштирувлар бормоқда. У маҳаллий фермерлардан биридан 2,5 миллон сўм миқдорида пул олаётганида қўлга тушган.
Ҳусан Рўзматов жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2008 йил 17 декабрдаги ҳукми билан фирибгарликда айбланиб, шартли муддатга озоликдан маҳрум қилинган ва Фарғона вилояти ИИБ назорати остида жазо муддатини ўтаётганди. Демак, ҳали аввалги жазо муддати тугамасдан у яна бир жиноят қилгани иддао этилмоқда.