27 June 2009
01:49 -
Дилмурод Саййиднинг судида жабрланувчи сўроқ қилинди
Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ тумани судида “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййид ва яна уч нафар шахснинг устидан кеча ўтган маҳкамада асосий жабрланувчи, “Фаровон ҳаёт йўли” ММТП раиси Аслиддин Ўринбоев сўроқ қилинди. Саволларга тайинли жавоб беролмаган раис ўзининг жиноятлари устидан ёзилаётган шикоятларни тўхтатиш учун аввал Дилмурод Саййидга, у кўнмагач, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилганини тан олди. Шундан сўнг МХХчилар унга диктофон бергани, у мослама орқали айбланувчи Марғуба Жўраева билан журналист ҳақида гаплашганини айтди. Лекин жиноят ишида на диктофон, на аудио тасмадаги ёзувлар стенограммаси мавжуд. Бу ҳолдан судья ўсал бўлиб қолди.
Бугунга белгиланган маҳкама иши айбланувичларнинг адвокатлари келмагани боис сешанбагача танаффус эълон қилди.
Бугунга белгиланган маҳкама иши айбланувичларнинг адвокатлари келмагани боис сешанбагача танаффус эълон қилди.