20 April 2018
14:07 -
Юсуф Жума: Ўз жаллоди гўрига бош ураётган эл - бу ўзбек
Чет эл мухбири ёзаяпди: Эрталаб соат еттидан кеч соат еттигача! Фурқон (Қуръон) - оқ қорани таниш.
Бу юртдан Фурқонни кўтарган кўк!
Ўзини қул чўри этган, кўзи очиқ ўғил қизларини ўлдирган, юртни Московга сотган - сотқин, даюс, ёвуз Ислом Каримов ўлигига юкинаётган орсиз элда дин нима қилсин?!
Гўридан чиқариб сўрамайсанми, 30 йиллик тилло (энг камида 3 минг тонна), уран газ, минг хил бойлик қани?!
Нега ўлдирди Шовруқларни?!
Доҳий (Абдулла Қодирий) соҳибқирон мозорига бош урсангчи улуғ Абдурауф Фитратдай. Ё ҳамманг арабу пирсиёнмисан, улар ёмон кўради Туркий Дунё доҳийсини.
Туркистонда туркийлар қирилиб битдими?!
Ётибди Туроннинг ботган қуёши
Бошинг бўлса - бош ур Гўри Амирга.
Ётган Очунбоши, улуғ Туркбоши
Бошинг бўлса - бош ур Гўри Амирга.
Кундуз кун бош урар дўниб зиёга
Тун бўлиб бош урар осмон зиёда.
Бошинг чиққан бўлса ёруғ дунёга
Бошинг бўлса - бош ур Гўри Амирга.
Тангри элчилари ўн минглар, аммо
Темур Кўрогоний то абад танҳо.
Ундан ҳақиқатни ўрганган само
Бошинг бўлса - бош ур Гўри Амирга.
Ҳақнинг совчилари ҳақдан даракчи
Туркнинг доҳийлари Ҳаққа кўмакчи.
Руҳингга руҳлари бўлсин етакчи
Бошинг бўлса - бош ур Гўри Амирга.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения
