25 June 2009
19:50 -
“Адолатли Россия” “Бирлашган Россия”ни танқид қилиши сиёсий ўйинми ёки у ҳақиқий мухолифат бўлмоқчими?
Бугун Москвада “Адолатли Россия” партиясининг 4-чи қурултойи очилди. У Россияда янгича социализм қуриш давстурини қабул қилиши режалаштирилган. Ҳокимиятдаги “Бирлашган Россия” партиясидан кейин Россиянинг сиёсий майдонида иккинчи ўринни эгаллаб турган бу партиянинг лидери – Россия парламентининг юқори палатаси бўлмиш Федерация Кенгашининг раиси Сергей Мироновдир.
Рус хабар агентликларининг билдиришича, Россия президенти Дмитирий Медведев ва бош вазири, “Бирлашган Россия”нинг лидери Владимир Путин Қурултойга табрикнома юбордилар.
“Сиз томондан ўртага отилган ғоялар нафақат “Адолатли Россия”нинг сиёсий оғирлиги ва таъсир кучини, балки, мамлакатда кўппартиялик системанинг сифатини ҳам ўзида акс эттиради”, дейилади Медведевнинг мактубида. Путин ўз мактубида “Адолатли Россия” сўнги йилларда ўз кадрлари ва ташкилий потенциалини мустаҳкамлаганини” уруғулайди.
Қурултойда нутқ сўзлаган Сергей Миронов Россияда шакллланган сиёсий система ва “Бирлашган Россия”ни танқид қилган. У хусусан шундай дейди: “Сўнги йилларда шаклланиб, ўзини ҳукмрон деб ҳисоблайдиган бир партиянинг ҳар тарафлама устиворлигига асосланган сиёсий система сирпанмоқда.” Унинг фикрича, ҳокимиятдаги бундай монополизмнинг келажаги йўқ. Ёки у тезда сайловларни ютқизади ёки ҳуррият ва демократия принципларидан чекинади.
Унинг қуйидаги сўзлари ҳам диққатга сазовор: “Кўриб турибмизки, “Бирлашган Россия” раҳбарияти билан ҳукуматнинг маҳаллий бошқарувчилари ўртасида чиқишомаслик бор. Бу партия сиёсий элитасининг бир қисмида Совет конституциясининг мудҳиш-машҳур 6-чи моддаси бўйича ностальгия ҳам бор. Бу модда мамлакатнинг тақдирини ҳал этувчи қарорларни пардалар орқасида, сокин иш кабинетларида чиқаришга имкон яратарди.”
Сергей Мироновнинг танқиди актуал ва ҳақиқатни ўзида акс эттиради, дейди “Ҳаракат” мухбири. Бу – ҳақиқий демократнинг танқиди. Аммо, ҳозирча кўпчилик бу танқиднинг самимий эканлигига, “Адолали Россия” шу танқидларидан келиб чиқадиган йўналишдан кетишига ишонмайди. Чунки, кўпчилик “Адолатли Россия”нинг яратилиши ва унинг бугунги каби танқидларига Кремль политтехнологларининг ўйини деб қарашади. Мақсад – жамоатчликни Россияда гўёки ростакам кўппартиялик система бор деган фикр билан алдаш, амалда “Бирлашган Россиянинг” номенклатурага бўйсинган сиёсатини давом эттириш.
Сайтимизда кўп марта айтилганидек, Россиядек катта ва кўп рангли бир мамлакатда бу каби ўйинлар узоқ вақт давом этолмайди. Бунинг устига, ҳозир 21 аср, ҳамма жараёнларнинг, жумладан, сиёсий жараёнларнинг тезлиги жуда катта. Демак, бундай сиёсатнинг миси тезда чиқади.
Ҳозирги молиявий-иқтисодий кризис туфайли бундай сиёсатнинг миси чиқишга бошлади ҳам, дейиш мумкин. Айнан, шу кризис туфайли Россия жамияти Владимир Путин ҳукумат қўлидаги оммавий ахборат воситалари яратаётган “миллий қаҳраман ва миллий лидер” эмаслигини, нефтнинг нархи юксалиши туфайли иқтисоднинг озгина юксалишида Путиннинг роли йўқлигини, Россия ҳали ҳам тамомийла АҚШнинг иқтисоди, молиявий системаси, ҳатто унинг долларига боғлиқ эканини кўрди.
Шундай шароитда, Кремль политехнологлари тарафидан яратилган “Адолатли Россия” таркибидаги сиёсатчилар, вақтдан фойдаланиб, мустақил роль ўйнашга интилишлари, ва натижада, бу партия ростакам мустақил сиёсий кучга айланиб кетиши мумкин. Шундай бўлсагина, Россияда Путин ҳокимиятни қўлига олволгандан кейин тўхтаб қолган демократик жараёнлар қайтдан олға кетишга бошлайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения