25 June 2009
02:06 -
Ўзбекистон ҳам қатордан қолмасликка ҳаракат қилмоқда
Германия Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистонда тузилган Қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича халқаро агентлик (IRENA) низоми тасдиқланди. Мамлакат номидан Германиядаги элчимиз Б. Ғуломов қатнашган мазкур анжуман ҳақида “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар қилди. Агентликни тузиш ғояси немислардан чиққан ва шу кунда уни тан олган мамлакатлар сони 75 та. Агентликнинг вазифаси қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этишга кўмаклашиш ва бу борада маслаҳатлар беришдан иборат. Ўзбекистон ҳукуматининг ўзгалар маслаҳатига “муҳтож эмаслиги”ни назарда тутсак, расмийларимиз кўпнинг қаторидан қолмаслик учунгина низомни тасдиқлаган.